НАТО ўз тарихидаги энг йирик ҳарбий-ҳаво машғулотлари Air Defender 23 га старт берди. Улар 23 июнга қадар давом этади. Машқларда 20 дан ортиқ давлат ва 250 га яқин самолётлар, жумладан АҚШ ва Нидерландияда ишлаб чиқарилган F-35 қирувчи-бомбардимончилари иштирок этмоқда, деб хабар берди Bloomberg.
AFP маълумотларига кўра, машғулотларга 10 минг аскар жалб қилинган. Манёврлар Германиянинг тўртта ҳудуди, шунингдек, Нидерландия ва Чехия ҳудудларида ўтказилмоқда. Air Defender 23 ўтказиладиган ҳаво майдонлари фуқаролик парвозлари учун қисман ёпилади. Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси бунга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.
Германия Ҳарбий-ҳаво кучлари генерали Инго Герхарцнинг AFP’га айтишича, машғулотлар 2018 йилда режалаштирилган, улар 2014 йилда Қримнинг Россияга қўшиб олинишига қисман жавоб бўлиши керак эди. Шу билан бирга, у машқлар “ҳеч кимга қаратилмаган”ини айтди.
Аввалроқ Сербия ҳудудида 16 июндан 30 июнга қадар АҚШ ва НАТОнинг яна ўнта давлати билан ҳамкорликда ташкил этилган Platinum Wоlf-2023 ҳарбий машғулотлари ўтказилиши хабар қилинганди.
Шунингдек, Россия ва Хитой 2023 йилда қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказишни режалаштирмоқда. Россия ва Хитой 6 июнь куни Япон денгизи устида ҳаво кучларининг ҳарбий машғулотларини ўтказганди. Журналистлар Хитой Ғарб билан қарама-қаршилик фонида Россияни асосий ҳамкор деб билади. У Украинага ҳужумни қоралаш ёки рус қўшинларини олиб чиқишга чақиришдан бош тортган.
Изоҳ (0)