Ўзбекистонлик эркак террорчилик ташкилоти ёлловчиларининг таъсирига тушиб, Сурияда жанговар ҳаракатларда қатнашиб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ҳолат ИИВ ва ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор суриштирувлар давомида аниқланган. 1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Г.Д. Туркияга бориб, у ерда “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти ёлловчиларининг таъсирига тушган.
У айланма йўллар орқали Сурияга ўтиб, ушбу ташкилот сафига қўшилгани, ҳозирда жанговар ҳаракатларда қатнашиб келаётгани маълум бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 244-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)