“Катта учлик” деб аталувчи рейтинг агентликларидан бири ҳисобланган Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги цемент холдинги United Cement Group компаниясига ижобий прогнозли B+ кредит рейтингини берди. Бу Ўзбекистонда реал секторда фаолият юритувчи нодавлат компаниялар учун энг юқори кўрсаткичдир.
Fitch Ratings таҳлилчилари холдинг таркибига кирувчи барча корхоналарни кенг қамровли ўрганиб чиқди, минтақавий цемент саноати бозорининг бугунги ҳолатини таҳлил қилди ва холдинг ривожланишининг мумкин бўлган сценарийларини ва унинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсирини баҳолади. Мутахассислар United Cement Group компаниясининг республиканинг фаол ривожланаётган цемент бозоридаги етакчи мавқеи, яхши рентабеллик ва барқарор молиявий аҳволи, шунингдек, холдингнинг харажатларни оптималлаштириш борасидаги ташаббусларини қайд этди. Fitch Ratings'нинг ижобий прогнози UCG ўз корхоналарида амалга ошираётган кенг кўламли модернизациянинг ижобий натижалари, шунингдек, операцион фаолликнинг ошиши билан боғлиқ. Рейтинг агентлиги таҳлилчиларининг прогнозларига кўра, яқинда “Кварц” шишса заводининг сотиб олиниши маҳсулот диверсификациясини ривожлантириш ва молиявий барқарорликни мустаҳкамлашга, “Қизилқумцемент” билан интеграция эса фаолият рентабеллигини оширишга олиб келади.
Fitch Ratings маълумотларига кўра, холдинг Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг жадал ривожланаётган цемент бозорида мустаҳкам ўринни эгаллаб, ушбу сектордаги мавжуд ва потенциал иштирокчилар учун жиддий рақобатчи ҳисобланади. Цемент корхоналарининг UCG холдингига интеграциялашуви уларнинг барқарорлигини сезиларли даражада оширади ва потенциал хавфларни камайтиради. Холдингнинг стратегик вазифаси энергия самарадорлигини ошириш, ёқилғи-энергетика харажатларини камайтириш, яшил технологияларни жорий этиш, халқаро стандартларга мувофиқ ускуналарни янгилаш ва алмаштиришни назарда тутувчи корхоналарни комплекс модернизация қилишдан иборат.
2022 йил охирида S&P Глобал Ratings халқаро рейтинг агентлигидан B+ ижобий кредит рейтингини олганидан сўнг Fitch томонидан кредит рейтингининг берилиши UCG нинг Ўзбекистон иқтисодиёти ва Марказий Осиё цемент бозоридаги муҳим ролини яна бир бор тасдиқлайди, деб ҳисоблайди холдинг.
“Fitch рейтинги United Cement Groupънинг халқаро рейтинг компаниялари томонидан кейинги вақтларда олган иккинчи ижобий баҳоси бўлди, – деди UCG Холдинг бош директори Серик Уканов. “Fitch Ratings таҳлилчилари ўз ҳисоботларида турли қийинчилик ва тўсиқларга қарамай холдингимиз томонидан эришилган молиявий барқарорликни нафақат тасдиқладилар, балки келажакдаги ўсишимиз имкониятларини ҳам эътироф этдилар”.
Унинг сўзларига кўра, Fitch Ratings таҳлиллари ва прогнозлари UCG га холдингнинг барқарор ўсиши, ходимларнинг ривожланиши ва мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлашга қаратилган узоқ муддатли стратегиясини амалга ошириш бўйича мақсадли ишлаш имконини беради. Кўп йиллар давомида UCG гуруҳининг барча субъектлари молиявий ҳисоботларни IFRS стандартларига мувофиқ “Катта тўртлик” компаниялари томонидан мажбурий аудит билан тайёрлаб келмоқда.
UCG ҳақида маълумот
United Cement Group (UCG) Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда фаолият юритувчи Марказий Осиёдаги энг йирик цемент холдинги ҳисобланади. Гуруҳ корхоналари томонидан вилоятдаги асосий инфратузилма объектларини қуришда кенг қўлланиладиган энг юқори сифатли умумий қурилиш ва махсус навли цемент ишлаб чиқарилмоқда. Гуруҳ барқарор ривожланишга эътибор қаратиб, ижтимоий муаммолар, экология ва энергия самарадорлигига алоҳида эътибор қаратган ҳолда бизнеснинг юқори ўсиш динамикасини намойиш этади. UCG заводларни мамлакат иқтисодиётининг цементга бўлган эҳтиёжини қондира оладиган ва халқаро бозорнинг асосий ўйинчиларига айлана оладиган замонавий ишлаб чиқариш қувватларига айлантириш мақсадида йирик модернизация ишларини амалга оширмоқда.
Изоҳ (0)