• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Америкалик хонанда Тина Тёрнер 83 ёшида вафот этди. Нима сабабдан уни рок-н-ролл қироличаси деб аташади?

    Америкалик хонанда Тина Тёрнер 83 ёшида вафот этди. Хонандани “рок-н-ролл қироличаси” деб аташган ва у 60 йиллик карьерага эга. Тина Тёрнер юзлаб хитлар муаллифи, унинг миллионлаб альбомлари сотилган. Шунингдек, у ижодий танаффусдан сўнг ўз мавқейи ва машҳурлигини қайта тиклай олган хонанда ҳисобланади. 

    Фото: “Yandeks.ru”

    Хонанда узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди

    Тёрнер Швейцариянинг Кюснахт шаҳридаги уйида вафот этди, хонанда ушбу мамлакат фуқаролигини 2013 йилда олган. Тинанинг яқинлари у вафотидан аввал узоқ давом этган касалликдан азият чекканини айтган. Хонанда умрининг сўнгги йилларида соғлиғи билан боғлиқ муаммоларни бошдан кечирган. 2016 йилда Тинага ичак саратони ташхиси қўйилган, 2017 йилда эса буйрак кўчириб ўтказилган. Хонанда 2018 йилда нашр этилган “Менинг севгим тарихи” китобида бошқа жиддий касалликлари ҳақида ёзган. Тёрнернинг сўзларига кўра, у 2013 йилда инсултни бошдан кечирган, шундан сўнг яна юришни ўрганишга мажбур бўлган ва саратон туфайли ихтиёрий равишда ҳаётни тарк этишни ўйлаган.

    Тина Тёрнер бўлажак турмуш ўртоғи Айк Тёрнер билан ишлаб, машҳурликка эришди

    Хонанданинг қариндошлари унинг ўлими ҳақидаги эълонда таъкидлаганидек, “дунё мусиқа афсонасини йўқотди”. Анна Мей Буллок (хонанданинг ҳақиқий исми) 1939 йилда Теннесси штатида туғилган, кейин у ўз хотираларида болалигида оила аъзолари билан маҳаллий далаларда тез-тез пахта терганини айтиб берган.

    Фото: “Yandeks.ru”

    Тёрнернинг эслашича, у ёшлигида кутилган фарзанд бўлмаган ва шу сабабли ота-онаси уни ёқтирмаган.

    Хонанда болалигининг кўп қисмини бувиси билан ўтказди ва унинг ўлимидан кейин ўша пайтда Сент-Луисга кўчиб ўтган онаси билан учрашган. Анна Мей Буллок Теннесси штатида жойлашган мактаб хор жамоасида қўшиқ айтишни ўрганди. Орадан вақт ўтиб 16 ёшли хонанда Сент-Луисда мусиқачи Айк Тёрнерни ўзининг Kings of Rhytm гуруҳида вокалчи сифатида қабул қилишга кўндирган. Ансамбли илгари аёл вокалсиз ижро этган Айк Тёрнернинг сўзларига кўра, у Буллокнинг уни эшитиш таклифини узоқ вақт рад этган, бироқ Kings of Rhytm чиқишларидаги танаффус пайтида у барабанчидан микрофонни олиб, Би Би Кингнинг You know I love you қўшиғини куйлаган. Унинг овозидан ҳайратга тушган Айк Тёрнер қизни гуруҳга олиб борган, у билан учраша бошлаган ва унга нафақат Тина Тёрнер тахаллусини берган, балки агар у гуруҳни тарк этса, исм бошқа қўшиқчига ўтказилиши ҳақида огоҳлантирган.

    “Айк билан муносабатим уни бой қилишимни ангалаган заҳотим барбод бўлди. У дарҳол мени психологик ва иқтисодий жиҳатдан назорат қила бошлади”, — дейди хонанда ўз хотираларида.

    Фото: “Yandeks.ru”

    Айк ва Тина Тёрнернинг I Fool in Love номли биринчи таронаси 1960 йилда чиқарилган ва АҚШдаги чартларда энг яхши 30 та мусиқа рўйхатига киритиган. Кейинги беш йил ичида бу жуфтлик жуда муваффақиятли R-n-B синглларини чиқаришди ва Kings of Rhytm билан кенг гастролларда бўлишди. Тина Тёрнер The Big Т.N.Т. Show  концерт фильмида пайдо бўлганидан кейин бутун мамлакат бўйлаб машҳур бўлди ва 1967 йилда у Rolling Stone журналининг муқовасида пайдо бўлган биринчи аёл ва қора танли хонанда бўлди. Хонанданинг сўнгги машҳурлик йиллари 1969 йилда The Rolling Stoneс’нинг Америка гастролларида иштирок этган пайтда бўлди ва 1970 йилларнинг бошида у бир нечта хитларини: Proud mary, I want to take you highep, Nutbush city limits тароналарини чиқарди. Бироқ, бу муваффақиятга Айк Тёрнернинг доимий зўравонлиги ҳамроҳ бўлди.

    Тина Тёрнернинг 1980 йилда санъатга қайтиши мусиқа тарихидаги афсонавий ҳодиса ҳисобланади

    1970 йилларнинг ўрталарида гиёҳванд моддаларга қарамлик, турмуш ўртоғи билан келишмовчиликлар хонанданинг ижодига таъсир ўтказмай қолмади. Охир-оқибат у турмуш ўртоғи билан ажрашди. Тина яккахон карьерасини бошлади, бироқ Айк билан дуэтининг гастроллари бекор қилиниши ортидан қарзга ботади. У телешоуларда чиқиб, Лас-Вегасдаги концертлардан пул ишлашга мажбур бўлади. 

    Фото: “Yandeks.ru”

    1980 йиллар бошида Тёрнер носталгик даврлар хонандаси ҳисобланиб, унинг рок-хонанда образи бир оз эскиргандек туюларди. Бироқ шунга қарамай 1984 йилда Private Dancer альбоми ҳамда ундаги Whats Love Got to Do with It super хити хонандага мисли кўрилмаган муваффақият олиб келди. Тина яна хит-парадларда биринчиликни қўлга киритиб, поп-мусиқа рамзи сифатида ўз имижини қайтариб олди. 

    1980 йилнинг иккинчи ярмида Тёрнер дунёнинг энг машҳур поп-юлдузларидан бирига айланди.

    Унинг Айк Тёрнердан кўрган зўравонлиги, гиёҳванд моддаларга қарамликни қандай қилиб енгганлиги ҳақидаги “Мен, Тина” автобиографик китоби эса бестселлер бўлган.
    Голливуднинг шон-шуҳрат аллеясида ўз юлдузига эга бўлди. Унинг кейинги альбомлари миллионлаб нусхаларда сотила бошлади. 

    Тёрнернинг 1980—1990 йилларда стадионларда ўтказган концертлари миллионлаб томошабин тўплаган. 

    Хонанда, шунингдек, Голливуднинг бир нечта  — “Томми”, “Телба Макс-3” ва “Жангарининг сўнгги қаҳрамони” фильмларида суратга тушган.

    Фото: “Yandeks.ru”

    Тина Тёрнер 12 марта “Гремми”ни қўлга киритган, 100 миллиондан ортиқ альбом сотган, икки марта рок-н-ролл шон-шуҳрат залига киритилган.

    Тина Тёрнер ҳаётига асосланиб, “Севги нималарга қодир?”, деб номланган фильм ишланган. Унда бош ролни Анжела Бассетт ижро этган. Ушбу фильм сюжет и ва Тёрнернинг қўшиқлари асосида эса Бродвейда ҳанузгача муваффақият билан намойиш этилаётган мюзикл ишланган.

    25.05.2023, 12:40   Изоҳ (0)   7091
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олтин қафас ичидаги ҳаёт: Уэлс маликаси Кейт Миддлтонга тақиқланган 10 та нарса

    25.05.2023, 11:30

    Такаббур ва масъулиятсиз йигитдан Ҳиндистоннинг энг машҳур актёрига айланган Саиф Али Хоннинг қизиқарли ижод йўли

    25.05.2023, 09:30

    Саҳнада мухлисларига кийимларини совға қилган хонанда Ҳамдам Собировнинг янги концертидан репортаж (видео)

    24.05.2023, 22:21

    Голливуднинг ҳанузгача “Оскар”га лойиқ кўрилмаган машҳур актёр ва актрисалари (фото) 

    24.05.2023, 21:07

    “Муҳаммадзиё Ситора Фармонова билан ўртамизга совуқчилик туширган”. Ҳалима Ибрагимова ўзбек шоу-бизнесидаги ёқтирмайдиган ҳамкасблари ҳақида (видео)

    24.05.2023, 16:40

    Брюс Уиллис деменция туфайли сўнгги фильмларидан бирида суратга олиш майдончасида эканини унутиб қўйган

    24.05.2023, 13:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.