• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигида қурилаётган янги автомобиль заводи ҳақида нималар маълум?

    Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигида янги автомобиль заводи қурилиши бошлангани ҳақида хабар берилган эди. Бишкекдан 50 километр узоқликдаги Оқсув қишлоғида қад ростлайдиган “Алтин тулпар уна курулуш” номли завод рекорд муддатда — 180 кун ичида қуриб битказилиши режалаштирилган.

    Фото: Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси

    11 май куни Қирғизистон бош вазири Ақилбек Жапаров ушбу завод қурилиши пойдеворига капсула қўйганди.

    “Бугун Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик янги босқичга кўтарилди. Ўзаро ташрифлар амалга оширилиб, бу мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга оид келишувлар билан тасдиқланмоқда. Бугунги кунда енгил автомобилларни йиғиш ва ишлаб чиқариш заводини қуриш учун капсуланинг қўйилиши ҳам бунинг исботидир. Бу ҳар икки давлат учун стратегик аҳамиятга эга лойиҳа”, — деган эди бош вазир.

    Икки давлат ҳамкорлигида қўшма автомобиль заводи ишга туширилиши бўйича Шавкат Мирзиёевнинг январь ойида Қирғизистонга амалга оширган давлат ташрифи давомида келишувга эришилганди.

    Томонлар ўртасида имзоланган шартномаларга кўра, дастлабки босқичда 3 йил ичида 10 минг, иккинчи босқичда 20 минг, учинчи босқичда 30 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш режалаштирилган. Заводда икки минг ишчи ўрни яратилади.

    2022 йилнинг октябрида учрашув ўтказган Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ва Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Мусо Жаманбаев қишлоқ хўжалиги техникаси ва енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришганди.

    Ўзбекистон—Қирғизистон тараққиёт жамғармаси бошқаруви раиси Азиз Аалиев 14 март куни “Биринчи радио” эфирида биринчи босқичда заводга автомобиль йиғиш учун бутловчи қисмлар етказиб берилишини билдирган. “Бу шиналар, чарм маҳсулотлари, фаралар, авто симлар, фурнитуралар ишлаб чиқаришдир. Янги иш ўринлари иқтисодий ўсишни таъминлайди, автомобиль саноати зарур қисмларга эга бўлади”, — деб қайд этган у.

    Қирғизистон иқтисодиёт ва савдо вазири ўринбосари Айнура Усенбекованинг сўзларига кўра, завод 19 моделдаги автомобиллар, жумладан, микроавтобуслар, пикаплар ва седанлар ишлаб чиқаради. Корхонада Chevrolet, Daewoo ва Isuzu русумли автомашиналар ишлаб чиқариш ўзлаштирилади. Конвеердан биринчи чиқадиган машина Cobalt бўлади.

    “DT Technik” компанияси директори Фарходжон Дўсматовнинг таъкидлашича, заводда дастлабки босқичда Chevrolet ва Isuzu тижорат автомобиллари ишлаб чиқарилади.

    Енгил автомобиллар нархи —13 минг доллардан, юк машиналари — 28 минг доллардан бошланади.

    Қирғизистонлик эксперт, сиёсий фанлар номзоди Алина Молдокеева Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигидаги автомобиль заводи бўйича “Дарё”га ўз фикрларини билдирди: “Қирғизистон—Ўзбекистон автомобиль заводи қурилиши Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2023 йил январида имзоланган келишув тасдиғидир. Уни амалга ошириш 2023 йилнинг ёзига мўлжалланганди. Автомобиль заводи рекорд муддатда — 180 кун ичида қурилиши режалаштирилган. Лойиҳани маълум иш ҳажми билан бир неча босқичда ташкил этиш режалаштирилган”.

    Унинг таъкидлашича, Қирғизистон учун лойиҳа ҳар қандай ҳолатда ҳам манфаатлидир. Бу иқтисодий ўсиш, барқарорлик, ишсизлик камайишини англатади. Экология билан боғлиқ муаммо ҳам ҳал этилади. Автомобиллар янги Европа стандартлари асосида ишлаб чиқарилади ва ҳавони ифлослантирмайди.

    Алина Молдокеева келишувда кўзда тутилган преференсиялар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди:

    • енгил автомобиллар ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар ва автомобилларнинг ўзи ҚҚС ва божхона тўловларидан озод қилиш;
    • автомобиль харидорларини бирламчи рўйхатга олишдан озод қилиш;
    • ишлаб чиқарилаётган автомобиллар давлат харидлари имтиёзлар яратиш;
    • ишлаб чиқарилган автомобилларга автокредитлар учун маблағ ажратиш;
    • автотранспорт ишлаб чиқарилгандан кейин иккинчи йил учун утилизация йиғими жорий этиш;
    • импорт қилинадиган автомобилларни рўйхатдан ўтказиш тўловини 2023 йил 1 январдан ошириш.

    “Ўзбекистон ва Қирғизистон томонидан шартномалар имзоланган. Автомобилсозликдан ташқари, иқтисодиётнинг 30 та турдош тармоқлари (чарм ўриндиқлар, қопламалар ва автомобиллар учун тегишли деталлар ишлаб чиқариш) жалб этилади. Бу ҳам Қирғизистон Республикасининг иқтисодий салоҳиятини оширишга олиб келади”, — дея қўшимча қилган эксперт.

    14.05.2023, 15:19   Изоҳ (0)   18876
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда шаҳарда яшовчилар сони қишлоқда яшовчилар сонидан кўп экани маълум бўлди

    14.05.2023, 14:20

    Тошкент вилоятида фермер хўжалиги раҳбари 320 минг долларга ер сотмоқчи бўлганида қўлга тушди (видео)

    14.05.2023, 13:49

    Ўзбекистонга энг кўп инвестиция киритган давлатлар топ ўнталиги маълум бўлди

    14.05.2023, 12:59

    Қорақалпоғистонда мактаб ўқувчиларига берилаётган бепул озиқ-овқат маҳсулотлари орасидан дори чиққани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    14.05.2023, 12:27

    Ўзбекистонда шифокорлар Америка стандартлари бўйича тайёрланади

    14.05.2023, 11:59

    Наманган ва Жиззахда ноқонуний ер сотаётган мансабдорлар ушланди

    14.05.2023, 11:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин қуршовида Украинадаги урушни тугатиш тарафдори пайдо бўлди — NYT

    Дунё | 11 август, 17:25

    Холмўмин Ёдгоров Судьялар олий кенгаши раиси лавозимига қайта сайланди

    Ўзбекистон | 11 август, 17:11

    “Расмингни қўйиб ҳам калтаклайверади, қаёққа қочасан?” — Зоир Мирзаев ОАВдан қочаётган ҳокимлар ҳақида

    Ўзбекистон | 11 август, 17:00

    Болада тил чиқиши кечикса: бу нормал ҳолатми ёки ривожланишдаги муаммо?

    Фарзанд | 11 август, 16:50

    “Футбол ТВ” ҳамда “Спорт ТВ” кучли бешлик чемпионатларини трансляция қилади

    Спорт | 11 август, 16:45

    “Одамлар муҳим қарорларни ChatGPTъга ишониб топшираётгани мени хавотирга солади” — Сем Алтман

    Дунё | 11 август, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси тушди

    Ўзбекистон | 11 август, 16:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.