Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари Америка стандартлари асосида тайёрланади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
![](/static/Risolat/web.jpg)
Унга кўра, соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегация АҚШга хизмат сафари доирасида Вебстер университети президенти Жулиан Шустер билан мулоқот қилди. Ўқув юрти профессор-ўқитувчилари иштирокида, кенг форматда ўтган учрашув якунида Вебстер университети билан қўшма таълим дастурлари орқали Америка стандартлари асосида тиббиёт ходимларини тайёрлаш бўйича меморандум имзоланди.
Изоҳ (0)