Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида 1—14 май кунлари бўлиб ўтган бокс бўйича Жаҳон чемпионати якунланди.
Ўзбекистон делегацияси мусобақада 9 та медал (5 олтин, 2 тадан кумуш ва бронза) қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Бу медаллар сони ва сифатида бўйича Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижаси бўлди.
Ўзбекистон терма жамоаси сафида совриндор бўлган боксчилар:
Олтин
- -51 кг: Ҳасанбой Дўстматов
- -57 кг: Абдумалик Ҳалоков
- -63,5 кг: Руслан Абдуллаев
- -67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
- +92 кг: Баҳодир Жалолов
Кумуш
- -54 кг: Ойбек Жўраев
- -71 кг: Саиджамшид Жаъфаров
Бронза
- -75 кг: Аълохон Абдуллаев
- -92 кг: Лазизбек Муллажонов
Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада барча 13 вазн тоифаси бўйича бир нафар иштирокчи билан қатнашди. Шодиёр Мелиқўзиев (-48 кг) ва Жасурбек Йўлдошев (-80 кг) Жаҳон чемпионати билан эрта хайрлашганди.
Умумжамоа ҳисобида Қозоғистон (4 олтин, 1 кумуш) иккинчи бўлди. Россия (2 олтин, 4 бронза) эса учинчи ўринни олди. Шунингдек, Куба ва Франция терма жамоалари ҳам Тошкентни олтин медал билан тарк этадиган бўлди.
-51 кг вазн тоифаси чемпионлигини қўлга киритган Ҳасанбой Дўстматов мусобақанинг энг яхши боксчиси деб топилди. Ўзбекистон делегацияси эса энг яхши терма жамоа номига лойиқ кўрилди.
Изоҳ (0)