• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Демократия учун қора кун”: Имрон Хон ҳибсга олинишига дунё қандай муносабат билдирди?

    Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон 9 май куни Исломободда мамлакат ҳарбийлаштирилган кучлари томонидан коррупцияда айбланиб ҳибсга олинди.

    Хоннинг ҳибсга олиниши бутун мамлакат бўйлаб норозилик ва намойишларга сабаб бўлди, ҳукумат эса катта шаҳарларда интернетни узиб қўйди. Вазият сиёсий тартибсизликларни янада кучайтирди ва бутун мамлакат бўйлаб шиддатли намойишларга сабаб бўлди, жануби-ғарбий Кветта шаҳрида камида бир киши ҳалок бўлди. Хавфсизлик кучлари билан тўқнашувларда яна ўнлаб Имрон Хон тарафдорлари яраланди.

    Имрон Хон бошчилигидаги “Теҳрик-э-Инсаф” мухолифат партияси етакчилари ҳам ҳибсга олинмоқда. 10 май куни партия бош котиби Асад Умар, кейинроқ партия раҳбари ўринбосари, Покистон собиқ ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурейши ҳибсга олинган.

    Покистонда юз бераётган мазкур вазият дунё давлатлари ва халқаро ташкилотларнинг вазминлик ва хотиржамликка чақиришига олиб келди. 

    АҚШ

    Қўшма Штатлар Покистонда демократик тамойиллар ва қонун устуворлигини ҳурмат қилишга чақирди.

    “Биз Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хоннинг ҳибсга олинганидан хабардормиз. Аввал айтиб ўтганимиздек, Қўшма Штатлар бир сиёсий номзод ёки партияга нисбатан позициясига эга эмас. Биз бутун дунёда демократик тамойиллар ва қонун устуворлигини ҳурмат қилишга чақирамиз”, — деди Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер.

    АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Жанубий Осиё давлатида қонун устуворлигига амал қилинишини исташини айтди.

    “Покистонда содир бўлаётган ҳамма нарса конституция билан қонун устуворлигига мос келишига ишонч ҳосил қилишни хоҳлаймиз”, — деди у.

    Буюк Британия

    Британия ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли Покистондаги воқеалар ҳақида ҳали батафсил маълумот олиш имконига эга эмаслигини, бироқ Покистонда “тинч демократия”ни кўришни исташини айтди.

    “Буюк Британия Покистон билан узоқ йиллик ва яқин муносабатларга эга. Биз бу мамлакатда тинч демократияни кўрмоқчимиз, қонун устуворлигига риоя этилишини истаймиз”, — деди Клеверли.

    Айни пайтда Британия парламентининг таниқли депутати ва Лейбористлар партиясининг собиқ раҳбари Жереми Корбин Twitter’да Хоннинг ҳибсга олинишини қоралади.

    “Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хоннинг ҳибсга олиниши демократия учун қора кун”, — деди у.

    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти

    БМТнинг юқори лавозимли расмийси Покистондаги барча сиёсий арбобларга адолатли муносабатда бўлишни ва тегишли жараёнга риоя қилишни таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Расмийнинг баёноти Хон ҳибсга олинганидан бир неча соат ўтиб эълон қилинди.

    Европа Иттифоқи

    Европа Иттифоқи ўз баёнотида Покистондаги бундай “қийин ва кескин вақтларда” “ўзини тутиш ва совуққонлик зарурлигини” таъкидлади.

    “Покистон муаммоларини фақат покистонликларнинг ўзлари, самимий мулоқот ва қонун устуворлиги асосида ҳал қилишлари мумкин”, — дейилади баёнотда.

    Amnesty International

    Amnesty International ташкилоти “тўқнашувлар авж олгани”дан хавотирда эканини айтди ва Покистон ҳукуматини “ўзини дадил тутишга” чақирди.

    “Собиқ бош вазир ҳибсга олинганидан кейин Имрон Хоннинг тарафдорлари ва хавфсизликни таъминловчилар ўртасида юзага келган тўқнашувлар бир қанча инсон ҳуқуқлари бузилиши хавфини туғдиради”, — дейилади муносабатда.

    Инсон ҳуқуқлари бўйича нотижорат ташкилоти Покистонда интернет хизматининг тўхтатилиши ва ижтимоий тармоқ иловалари блокланишидан хавотир билдирди. Бу “одамларнинг ахборотга киришини ва сўз эркинлигини чеклаши” қайд этилди.

    Декабрь ойида Покистонда Имрон Хонни партия раҳбари лавозимидан четлаштириш жараёни бошланган. Бунга Имрон Хоннинг ҳукумат омборидан чет эллик мансабдор шахслар томонидан берилган совғаларни сотиб олгани ва Покистон Сайлов комиссиясига тақдим этилган декларацияларда уларни очиқламагани ҳақидаги даъволар сабаб бўлган.

    Хонга қарши ҳаракат Европа Комиссияси томонидан октябрь ойида уни “коррупция ҳаракатларида” айбдор деб топгани, сиёсатчини 2018 йилда қўлга киритган депутатлик ҳуқуқидан маҳрум қилганидан кейин бошланган.

    10.05.2023, 18:46   Изоҳ (0)   8586
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жанубий Кореяда ўзбекистонлик йигит иссиқ сув бакига тушиб кетди 

    10.05.2023, 17:57

    Қуёшда чақнаш содир бўлди: Ерни магнит бўрони қоплайди 

    10.05.2023, 17:15

    Уруш фахрийлари эмас: Парадда Путиннинг олдида кимлар ўтиргани маълум бўлди 

    10.05.2023, 17:12

    Пентагон Украинадаги Патриот “Кинжал” гипертовушли ракетасини уриб туширганини тасдиқлади. Шойгу “уни аниқлаш ҳам имконсиз” эканини айтганди

    10.05.2023, 13:24

    Япония Россияга қарши санкцияларни сақлаб қолиб, Украинани қўллашда давом этишини маълум қилди

    10.05.2023, 13:12

    Twitter ижтимоий тармоғида аудио ва видеоқўнғироқ функциялари пайдо бўлади

    10.05.2023, 12:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.