Тошкент мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари 2 май, сешанба куни бўлиб ўтди.
-63,5 кг вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Руслан Абдуллаев Пуэрто-Рико вакили Мануэл Фебусга қарши рингга кўтарилди.
Биринчи раундда Абдуллаев рақибига имкон қолдирмади ва ҳар жабҳада устунлик қилди. Иккинчи раунд ҳам Русланнинг фойдасига ҳал бўлди. Учинчи раунддан кейинги натижаларга кўра Абдуллаев ғалаба қозонди ва кейинги босқичга чиқди.
Иккинчи кунги баҳсларда яна икки нафар ўзбекистонлик боксчи ўз жангини ўтказади. -86 кг вазн тоифасида Шоҳжаҳон Абдуллаев Эркин Адилбек Уулуга (Қирғизистон) қарши, -80 кгда Жасурбек Йўлдошев жазоирлик Юнус Немоучига қарши рингга чиқади.
Маълумот учун, биринчи кунги баҳсларда Мужибилло Турсунов ҳиндистонлик рақибини енгиб, кейинги босқич масаласини ҳал қилганди.
Изоҳ (0)