Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик эркак вояга етмаган қизга жинсий зўравонлик қилди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.
Колпинский туманида 10 яшар қизга жинсий зўравонлик қилиш ҳолатлари ўрганилмоқда. 28 апрель куни навбатчи бўлинмага Металлострой қишлоғи Школная кўчасидаги “Пятерочка” дўкони ҳудудида номаълум эркак 10 ёшли қизга нисбатан жинсий тажовуз қилгани ҳақида хабар келиб тушган.
Воқеа жойига етиб келган полиция жиноятни содир этишда гумон қилиб, 46 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қўлга олган. Жабрланувчининг 42 ёшли онасидан кўрсатма олинган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Ўзбекистонлик эркак эса вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилган.
Изоҳ (0)