Uzbekistan Airways Тошкентдан бир қатор шаҳарларга парвозлар сонини оширди.

Авиакомпания матбуот хизмати хабарига кўра, 2023 йил баҳор-ёз мавсумида ҳафта давомида амалга ошириладиган қатновлар сони қуйидагича ўзгарди:
Боку, Тбилиси, Рига, Лондон — 2 мартадан 3 мартагача;
Тель-Авив, Франкфурт, Нью-Йорк — 3 мартадан 4 мартагача;
Бишкек ва Остона ҳафтасига — 3 мартадан 5 мартагача;
Олмаота — 7 мартадан 10 мартагача.
Изоҳ (0)