Ўзбекистонга 15—17 апрель кунлари совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет директори ўз Facebook саҳифасида маълум қилди.
Унга кўра, 15 апрелда республика ҳудудида, 16 апрелда Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. 15—17 апрелда республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Фарғона вилоятларида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. 17 апрелга ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даражагача илиқ, кундузи 10-15 даражагача илиқ бўлади. 16—17 апрель кунлари Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти ва Навоий вилояти шимолида ҳарорат 0-5 даражагача илиқ, баъзи жойларда -1-3 даражагача совуқ бўлиши мумкин, кундуз кунлари 7-12 даражагача илиқ бўлади.
Шунингдек, 15—17 апрель кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланади) бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларига риоя этиш сўралган.
Изоҳ (0)