Аёллар футболи бўйича Париж—2024 Олимпия ўйинларининг Осиё минтақаси саралаш босқичи 3-турида Ўзбекистон терма жамоаси 11 апрель, сешанба куни Иорданияга қарши баҳс олиб борди.
Учрашувда ўзбекистонлик футболчилар 7:0 ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Диёра Ҳабибуллаева ҳет-трик қайд этган бўлса, Нилуфар Қудратова дублга эришди. Умида Зоирова ва Илвина Аблякимова биттадан тўп киритишга эришди.
Шу тариқа Ўзбекистон 100 фоизлик натижа қайд этган ҳолда биринчи саралаш босқичини муваффақиятли якунлади ва кейинги босқичга йўл олди.
Аввалроқ Мидори Ҳонда шогирдлари Шарқий Тимор (3:0) ва Бутанни (9:0) мағлубиятга учратганди.
Иккинчи босқичда 12 та терма жамоа 3 та гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боради. Гуруҳда биринчи ўринни олган учта жамоа 3-босқичга тўғридан тўғри йўлланмага эга бўлади. Яна учтаси ўзаро битта йўлланма учун курашади. Учинчи босқичда тўртта жамоа иккита жуфтликка ажратилади, унинг ғолиблари Олимпиада йўлланмасига эга чиқади.
Париж—2024 саралаши
1-босқич ўйинлари, 3-тур
11 апрель, сешанба
Ўзбекистон — Иордания 7:0
Голлар: 1:0 – 9 Зоирова, 2:0 – 17 Аблякимова, 3:0 – 44 Ҳабибуллаева, 4:0 – 49 Ҳабибуллаева, 5:0 – 56 Қудратова, 6:0 – 58 Қудратова, 7:0 – 63 Ҳабибуллаева.
Изоҳ (0)