Футбол бўйича U-20 Осиё Кубоги—2023 да ғалаба қозонган Ўзбекистон ёшлари Испанияда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказади.
![](/static/Sport/photo_2023-04-09_12-58-08.jpg)
Равшан Ҳайдаров шогирдлари йиғин доирасида Бразилия (U-20), Доминикан Республикаси (U-20) ва Гибралтар (У-21) терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этади. Бу ҳақида ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлари Россияга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ўртоқлик ўйинлари:
22 апрель
Ўзбекистон — Бразилия
25 апрель
Ўзбекистон — Доминикан
27 апрель
Ўзбекистон — Гибралтар
Изоҳ (0)