“Ўзгидромет” 13—17 март кунларига об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, ушбу ҳафта давомида республика бўйича асосан кам булутли, қуруқ об-ҳаво бўлади.
Дам олиш кунидаги совуқдан сўнг, душанба, 13 март куни кундузи ҳаво исий бошлайди ва ҳафтанинг ўртасига келиб, кундузги ҳаво ҳарорати 22-25 даражага етади. Жанубда баъзи жойларда 26-28 даражагача кўтарилади.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида Қозоғистон бўйича ўтаётган антициклон республика ҳудуди бўйича кундузги ҳаво ҳароратини 18-20 даражагача пасайтиради.
15—16 март кунлари республиканинг шимолий ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда.
13—15 мартда республика тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Тошкентда 13 март, душанба куни ва ҳафта охиригача ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқий йўналишда бироздан ўртачагача бўлган тезликда эсади.
Ҳаво ҳарорати асосан 18-22 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (1)
Bu albatta unumdorlikni oshiradi