• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Эгасини топган ўрмон, тошлоқда унган кўчатлар, тупроқни асраётган дарахтлар — 40 йиллик ўрмончи Собир Носирматов билан суҳбат

    Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни тиклаш бўйича халқаро ва миллий даражадаги ишлар амалга оширилди. Хусусан, ўрмонзорларни кўпайтириш, яшилликни сақлаш мақсадида 2024 йилга қадар дарахт кесишга мораторий жорий этилди. Республика ўрмон фонди захиралари кўрсаткичини 90 миллион куб метрдан ортиқроққа етказиш, йилига 200 миллион кўчат экиш ва кўчатларнинг умумий сонини 1 миллиарддан ошириш мақсад қилинди. Соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида дарахт, бута, ўсимликларни қонунга хилоф равишда кесганлар ҳақида маълумот берган фуқароларга пул маблағлари тўланмоқда.

    “Дарё” мухбири Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Бурчмулла” давлат ўрмон хўжалигида бўлиб, атроф-муҳит муҳофазаси соҳасини ривожлантириш учун яратилган институционал-ҳуқуқий асос, ўсимлик дунёсининг ўсиб ривожланиши яратилган шароитлар ҳақида ўрмон хўжалигининг “Сижжак” бўлими катта нозири Собир Носирматов билан суҳбатлашди.

    Ўрмон хўжалиги ҳудуди

    Бизнинг “Бурчмулла” давлат ўрмон хўжалигимиз 374 минг гектарни ташкил қилиб, Бўстонлиқ туманидаги ягона ўрмон хўжалиги ҳисобланади. Унинг ҳудуди Азотбошдан бошланиб, томонлари Писком тизмаси, Қозоғистон ва Қирғизистон мамлакатлари ҳамда Наманган вилоятининг чегара ҳудудларигача чўзилган. Бизнинг бўлим ўрмон хўжалигининг “Сижжак” бўлимининг 4-айланмаси — Қайнарсув ҳисобланади. Бизнинг бўлим 15 минг гектарга яқин ҳудудни эгаллаган бўлиб, асосан, кўчатзорлар барпо этиш билан шуғулланамиз.

    Яратилиш тарихи

    Ўрмонзорлар ташкил этилиши тўғрисида дастур ишлаб чиқилишидан аввал бу ҳудудларда деярли ҳеч нима йўқ эди. Қаровсиз ҳамда тошлоқ ҳудудлар бўлиб, молбоқарлар фақат чорвасининг қорнини тўйдириш учун келиб туришар эди. 2013 йил вилоят ҳокими қарори билан тупроқ эрозиясининг олдини олиш ва турли жарликлардан ҳимояланиш мақсадида ушбу ўрмон хўжалиги барпо этилди. Шундан сўнг биз бу ерларни текисладик, шағалли жойларга тупроқ ётқизиб, унумдорликни ошириш ва ўсишини тезлаштириш мақсадида кўчатларни илдизида тупроғи билан келтириб экдик. Ҳозирги барча кўчатлар 2013 йилдан буён экиб келинаётган кўчатлардир. Ўтган 10 йил давомида 1 700 гектардан ошиқроқ ҳудудларда ёнғоқзорлар, бодомзорлар, наъматак ва шумтолзорлар пайдо қилинмоқда.

    Ўтган 2022 йилда 260 гектар ҳудудда янги ўрмонзорлар ва яна 100 гектарга яқин ҳудудда иҳота ўрмонзорлари ташкил этилди. Йиллар давомида суғориб ишлов бериш натижасида ҳозирда 98-99 фоизгача ўсиш даражаси қайд қилинди. Бу йилги режамизга мувофиқ тупроқ унумдорлиги паст ҳудудларда тупроқ эрозиясини олдини олиш мақсадида турли майдончалар кўринишида ўрмонзорлар ташкил этмоқчимиз.

    Илк ютуқлар

    Чорбоғнинг юқори қисмидаги дарахтлар 2017 йилнинг куз ойида 45 кун давомида экилган илк ниҳолларимиз эди. Йўлнинг икки сирти бўйлаб 4 қатор тўлиқ қирқ қарағай дарахтининг 24 мингта кўчати, бошқа қисмларда эса бодом, ёнғоқ каби мевали дарахтлар экилган. Ҳозирда бу дарахтлар бўй кўтариб, ўз мевасини бера бошлаган. Кўз ўнгимизда униб ўсган бу дарахтлар бизга ўз фарзандимиздек азиз бўлиб қолган.

    “Яшил макон” дастури

    Бу ҳудудда иш фаолият юритаётганимга 40 йилдан ошиқроқ муддат бўлди. Охирги 5-6 йил учида ўрмон хўжалигига эътибор сезиларли даражада ошди. Ҳозирда ҳаммамиз ахборот воситалари орқали кузатяпмиз, Оролбўйида анча ўзгаришлар бор. Айниқса “Яшил макон” дастурига асосан, аҳоли томонидан кўчат экилиши, ҳар ким ўзи эккан кўчатни ўзи парвариш қилиши жуда ижобий натижа келтирди. Авваллари кўчат экиларди, кейинчалик қаровсиз қолиб нобуд бўлар, яна экилар ва яна шу ҳолат такрорланар эди.

    Кўчат ҳам бир ёш боладек гап. Уни алоҳида парвариш қилиб, меҳр бериб, эътибор қаратсангизгина нобуд бўлмасдан, тўғри, равон ўсади. Барча саъй ҳаракатларнинг ижобий натижаси ўлароқ юқоридаги ҳолатлар эндиликда деярли кузатилмаяпти. Биз ҳам “Яшил макон” дастурга асосланиб, ҳудудларни ишчиларга бўлиб берганмиз. Ҳамма ўзи кўчат экиб, ўзи парвариш қиляпти. Фикримча, ўрмон энди ўз эгасини топди. Уни тилини тушуниб, меҳр бериб, парвариш қила оладиган инсонларга топширилган бу ўрмонзорлар янада гуллаб яшнамоқда.

    Ўрмончи оми деҳқонми?

    Баъзилар ўрмонда ишлайдиганларни ўқимаган, саводи йўқ инсонлар деб ўйлашади. Йўқ, аксинча, бизда ҳамма ўрмончилар олий маълумотли кадрлар, барчаси ўрмончилик факультетини тамомлаган. Бу масалага нафақат бизда, балки бошқа шу каби ҳудудларда ҳам жуда катта эътибор берилмоқда. Менинг ўзим ҳам 1982 йил Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаганман. Шундан буён “Бурчмулла” ўрмон хўжалигида фаолият юритиб келаман.

    Ўрмонзорлар нега керак?

    Авваллари бу ҳудудларда тупроқ эрозияси жуда кучли эди. Чунки чорва босган ерлар емирилиб борган, ёмғир ёққач кўплаб жарликлар пайдо бўлган эди. Ҳозир ҳам баъзи ҳудудларда емирилиш анчагина. Биз қўлдан келганча кўчат экиб, емирилишларнинг олдини олишга ҳаракат қиляпмиз. Акс ҳолда ҳозир бу ҳудудлар тўлиқ емирилиб кетиб, жарликлардан иборат бўлар, кейинчалик умуман ишлатиб бўлмайдиган ҳолга келиб қолар эди. Ўрмонзорлар яратилгач, бу ҳолатларнинг олди олинмоқда.

    Сўнгги ўзгаришлар

    Ўтган йилдан буён дарё бўйларида ҳам кўплаб кўчатлар экилиб, иҳота ўрмонзорлари барпо этилмоқда. Бундан мақсад — дарё сувини тоза сақлаш ва атрофини кўкаламзорлаштиришдир. Қолаверса, яқинда юртбошимиз туризмни ривожлантириш борасида кўплаб топшириқлар бердилар, шунинг асосида ҳам келадиган меҳмонлар учун дам олишга мосланган чиройли кўнгилочар ҳудуд яратмоқчимиз.

    Табиат билан ҳамнафас

    Ҳозирда аввалгига нисбатан одамлар орасида ҳам дарахтларга нисбатан қарашлар анча яхши томонга ўзгарган. Авваллари дарахтларни кесиш, шартта синдириб таом пишириш учун ўчоққа ташлаш ҳолатлари кўп кузатилар эди. Ҳозирда одамларда табиатга меҳр бериш тушунчаси пайдо бўлгани мени жуда қувонтиради. Эндиликда, аксинча, келаётган меҳмонлар ҳам ўзлари билан кўчат олиб келиб, экиб кетмоқда. Бу ҳам катта бир ютуқ аслида.

    Меҳнатнинг меваси

    Қилган ишларимиз ҳозирда ўз мевасини беришни бошлаган. Дарахтларимиз кўкариб, анча каттариб қолган. Йўл бўйидаги игнабаргли дарахтларимиз турли машиналардан чиқаётган газларни ўзига тортиб олиб, кислород ишлаб чиқаряпти. Нафақат табиат, балки инсоният саломатлигига ҳам ижобий ҳисса қўшаётганимиз барчамиз учун қувончлидир.

    Кеча, бугун, эртага…

    Бундан 10 йил муқаддам, 20-30 гектар ерларда кўчат экилган бўлса, эндиликда кўчат экилаётган ҳудудлар ҳажми таққослаб бўлмас даражада ошди. Мисол учун айтиб ўтаман, ўтган йили иҳота ўрмонзорларини ташкил қилиш мақсадида мен 50-60 мингга яқин кўчат ўтқаздим.

    Бу экилган бодомлар 6-7 йилда, ёнғоқлар 10-12 йилда ҳосилга киради. Мана олхўриларимиз ҳосил қилишни ҳам бошлади. Аввал эккан кўплаб мевали дарахтларимиз ҳозирда ҳосилга киришни бошлаган. 7-8 йиллар ичида яна шундай парвариш қилиб, эътибор қилинса, бу ҳудудларда чинакам ўрмонзор пайдо бўлади.

    06.03.2023, 23:15   Изоҳ (0)   5061
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Афғонистонга қўшни давлатлар махсус вакилларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтади 

    06.03.2023, 23:01

    Саида Мирзиёева: “Бу — ўқитувчилар ҳимояси йўлида ташланган катта қадам”

    06.03.2023, 22:31

    Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди 

    06.03.2023, 22:25

     Наманганда канал бўйида ёнғин содир бўлди (видео)

    06.03.2023, 22:21

    Фарғоналик ўқувчи 1 млн 62 минг долларлик грантни қўлга киритди

    06.03.2023, 21:32

    Шавкат Мирзиёев Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан маслаҳатлашув йиғилишини ўтказди (фото)

    06.03.2023, 21:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамдаги тўфонда 5 киши ҳалок бўлиб, 2 киши бедарак йўқолди

    Дунё | 15 июн, 23:34

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария” “Окленд Сити” дарвозасига жавобсиз 10 та гол урди

    Спорт | 15 июн, 23:24

    “Ўзим ҳам хавотирдаман” — профессор Зарифбой Ибодуллаев руҳий беморлар билан бўлаётган аянчли ҳолатлар ҳақида

    Ўзбекистон | 15 июн, 22:42

    Суперлига. “Насаф” ва “Динамо”дан ғалаба, “Сурхон” — “Нефтчи” баҳсида ҳисоб очилмади

    Спорт | 15 июн, 22:14

    Қозон ва Нижнекамск аэропортлари дрон ҳужуми хавфи сабабли вақтинча ёпилди

    Дунё | 15 июн, 21:56

    Туркияда ҳаво шари қулаб тушди

    Дунё | 15 июн, 21:25

    АҚШда мамлакат бўйлаб 2 мингга яқин жойда намойиш ўтказилди

    Дунё | 15 июн, 20:53

    Исроил ҳарбийлари ёрдам марказларида яна 23 нафар фаластинликни ўлдирди

    Дунё | 15 июн, 20:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.