• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Чегарадан ўтишдаги муаммо сабаб 7 йиллаб қариндошлар билан кўришолмадик”. Фуқаролар осонгина ўтиб-қайтаётган Андижондаги “Дўстлик” чегара постидан репортаж

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил сентябрь ойида Қирғизистонга ташрифи доирасида имзоланган “Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида ўзбек-қирғиз давлат чегараси тўғрисида”ги шартномага мувофиқ ўша йилнинг ўзи Андижон вилоятидаги “Дўстлик”, Наманган вилоятидаги “Косонсой” ва “Баймоқ” назорат-ўтказиш пунктлари иши қайта тикланган. Ўтиш тартиби енгиллаштирилди. Натижада икки қардош халқлар ўртасида узилиб қолган қариндош-уруғлик ва қуда-андалик алоқалари яна қайта тикланди. Ҳар куни икки мамлакат фуқаролари ҳеч қандай таклифларсиз чегарани кесиб ўтмоқда. 

    “Дарё” мухбири Умиджон Мамарасулов Хўжаобод туманидаги Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги “Дўстлик” чегара божхона постида бўлиб, у ердаги у ердаги вазият билан яқиндан танишди.

    “Дўстлик” чегара божхона пости катта инспектори Ўринбой Мирзакаримовнинг айтишича, пост орқали ҳар куни ўртача ўн олти мингга яқин фуқаро, 700 дан ортиқ юк ва енгил автотранспорт воситалари ҳаракатланмоқда. Автотранспорт воситалари 5 дақиқадан 20 дақиқагача бўлган вақт оралиғида назоратдан ўтказилмоқда.

    “Ушбу чегара божхона постимиз орқали ҳар куни ўртача 15-16 минг нафар фуқаро, шунингдек, 300 га яқин юк ҳамда 400 дан ортиқ енгил автотранспорт воситалари ўтмоқда. Юк автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш учун 15-20 дақиқа вақт сарфланаётган бўлса, енгил автомашиналар учун 5-10 дақиқа етарли бўлмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилнинг 11 октябрдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси божхона чегаралари орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан “яшил” ва “қизил” йўлакли тизим жорий этилган. 

    Агар ҳайдовчида декларацияланган товарлар йўқ бўладиган бўлса тезлаштирилган вариантда ўтиб кетади. Мабодо декларацияланган ва божхонага олиб кириш меъёридан ортиқ товарлар бўлса улар белгиланган божхона тўловларини расмийлаштирган ҳолда “қизил” йўлакдан ҳаракатланишлари мумкин бўлади. Келгусида транспорт воситаларини белгиланган тартибда манзил божхона постига юборишни янаям тезлаштирилган тартибда йўлга қўйиш режалаштирилган. Мисол учун яқин орада енгил автомашиналар 1-2 дақиқада ўтиб кетиш имкониятларига эга бўлади”, — дейди Ўринбой Мирзакаримов.

    “Дарё” мухбири билан суҳбатлашган Сафарали Ювошев ва бошқа фуқаролар қўшни мамлакатга ҳеч қандай қийинчиликларсиз бемалол ўтиб келаётганлигини билдирган.

    “Ўзим Хўжаобод туманиданман. Ўшда қариндошларим бор. Масофа яқин бўлса-да 5-6 йил аввал бемалол ўтиб келолмасдик. Худога шукур мана ҳозир ҳеч қандай қийинчиликлар йўқ. Давлат раҳбарлари шунчалик йўлларни очиб қўйишди. Опаларим, жиянларим билан бемалол келиб кетяпмиз. Адашмасам ўтишга 3-5 дақиқадан вақтим кетди”, — дейди Сафарали Ювошев.

    “Олдин катта машинада — фурада қатнаганман. Ўша пайтларда ҳам текшириб, керакли амалларни бажариб, анча вақт ушлаб кейин ўтказишар эди. Лекин ҳозир анча қулай бўлиб қолди. Аввалги пайтларга қараганда анча тез ўтдим”, — дейди ҳайдовчиларидан бири.

    “Олдин чегарадан ўтишда оз-моз қийинчиликлар бўларди, текширувлар кўп эди. Бугун қариндошларимникига кетяпман. Ҳозир ҳаммаси, ўтиш йўллари анча яхши. Аввал навбат кутиб вақтимиз ўтарди. Мана ҳозир иккала томондан ярим соатда ўтиб кетдим”, — дейди Ўзбекистонга ўтаётган қирғизистонлик фуқаро.

    “Ўзбекистонга ошпаз излаб келдим. Шаҳар марказида иккита рестораним бор, шунга ишчи керак эди. Ўтган йил давомида учинчи ўтишим, учаласида ҳам қийинчилик бўлгани йўқ. Олдин ўтаётганимда одам кўплиги учун бироз секин ўтгандим, бугун ўтадиганлар кам экан, қийинчиликсиз ўтдим. Авваллари ўтишда қийинчилик бўлганини айтишарди, аммо ишим тушиб, кўзим билан кўрмаганим учун бир нарса деёлмайман”, — дейди қирғизистонлик тадбиркор.

    “Дўстлик” чегара божхона пости инспектори Маҳмуджон Мамажоновнинг айтишича, постга “З-Портал” русумли кўрик мажмуаси ўрнатилган бўлиб, ушбу қурилма автотранспорт воситаларини уч томондан суратга олиш салоҳиятига эга. Шунингдек, унда радиация миқдори минимал бўлиб, ҳайдовчи машинадан тушмасдан хизматлардан фойдаланиши мумкин. Ушбу қурилма божхона ходимлари томонидан ноқонуний ҳаракатларни аниқлашда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

    “Ўч-тўрт кун бўлди, опам вафот этди. Шу сабабли аза маросимларини ўтказиб қайтяпмиз. Авваллари қийинчиликлар ва тиқилинчлар бўларди, ҳозир қийналмасдан бемалол ўтиб келяпмиз”, — дейди ўзбекистонлик аёллар. 

    “Қорасув туманида қариндошларимиз бор. Чегара ёпиқ вақтида улар ҳам, биз ҳам бир-биримиздан хабар олиш учун ўтолмадик. Тоға-жиянларим бўлса-да, фамилияси бошқалиги сабабли ўтказилмаганмиз. Орамиз 25-30 километр бўлса ҳам етти йилдан ортиқ кўришолмадик. Чегара очилгач, борди-келдилар тикланди. Ўтган йили учта набирамга тўй қилдим, ҳаммасига қорасувликлар келишди. Бугун биз ҳам уларникига бориб, бемалол меҳмон бўлиб келяпмиз”, — дейди жалақудуқлик Иброҳимжон Холматов.

    Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID-карта орқали ўтиш мумкинлиги ҳақидаги хабарни хурсандчилик билан кутиб олишганини қайта-қайта таъкидлаб, битим ижроси тезроқ амалга ошишини кутишаётганини билдирган.

    Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг январь ойида Қирғизистонга давлат ташрифи давомида “2006 йил 3 октябрда имзоланган Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси ҳукумати ўртасида имзоланган фуқароларнинг ўзаро бориб-келишлари тўғрисида”ги битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома ҳам алмашинилган.

    Унга кўра, эндиликда Ўзбекистоннинг барча фуқаролари Қирғизистонга, худди шундай Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистонга ID-карта орқали (илгари фақат хорижга чиқиш паспорти билан мумкин эди) киришлари мумкин бўлади.

    06.03.2023, 23:30   Изоҳ (0)   10408
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эгасини топган ўрмон, тошлоқда унган кўчатлар, тупроқни асраётган дарахтлар — 40 йиллик ўрмончи Собир Носирматов билан суҳбат

    06.03.2023, 23:15

    Тошкентда Афғонистонга қўшни давлатлар махсус вакилларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтади 

    06.03.2023, 23:01

    Саида Мирзиёева: “Бу — ўқитувчилар ҳимояси йўлида ташланган катта қадам”

    06.03.2023, 22:31

    Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди 

    06.03.2023, 22:25

     Наманганда канал бўйида ёнғин содир бўлди (видео)

    06.03.2023, 22:21

    Фарғоналик ўқувчи 1 млн 62 минг долларлик грантни қўлга киритди

    06.03.2023, 21:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди



    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон газ ва олтин экспортини кескин оширди

    Ўзбекистон | 23 май, 17:12

    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда

    Реклама | 23 май, 16:30

    Тошкентда йигит кўчада, одамлар олдида танишини пичоқлади

    Ўзбекистон | 23 май, 17:00

    “Ҳар бир бола ўзини ҳимоя остида, эътибор ва меҳр-муҳаббат қамровида ҳис эцин” — Шаҳноза Мирзиёева

    Ўзбекистон | 23 май, 16:46

    Картошкани пўстлоғи билан ейиш мумкинми?

    Лайфстайл | 23 май, 16:40

    Модрич “Барселона” собиқ футболчилари билан бир жамоада ўйнаши мумкин

    Спорт | 23 май, 16:32

    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда

    Реклама | 23 май, 15:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.