• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Немислар кушандасига айланган Роналду, АПЛ клубларини “ёқтирадиган” Бензема. ЕЧЛда иштирокини давом эттираётган клублар қайси футболчилардан кўпроқ жабр кўрган?

    Ҳар бир футбол клубининг “кушандаси”га айланган футболчилар бор. Масалан, Дидье Дрогба “Арсенал”, Ҳарри Кейн “Лестер”, Луис Суарес эса “Норвич”га гол уришни яхши уддалаган. Худди шу моделни Чемпионлар Лигасида ҳам қўллаш мумкин.

    Ушбу саҳифада Европанинг энг нуфузли клуб турнирида иштирокини давом эттираётган жамоалар қайси футболчилардан энг кўп жабр кўргани ҳақидаги статистика тақдим этилади. Кутилганидек, бу рўйхатда Лионель Месси, Криштиану Роналду, Карим Бензема ва Роберт Левандовски мавжуд, бироқ сиз кутмаган айрим номлар ҳам йўқ эмас. Қуйида бу ҳақида батафсил:

    “Бенфика”

    Кушанда: Роберт Левандовски

    Голлар: 7

    Польшалик футболчи португал клубига қарши олти бор тўқнаш келиб, уларда еттита тўп киритган. Дастлабки икки ўйинда Роберт рақиб дарвозасига йўл топа олмаган бўлса, кейинги баҳсларда “Бенфика”га осон бўлмаган, хусусан, Левандовски ҳет-трик қайд этган ЕЧЛ ўтган мавсуми гуруҳ босқичи ўйинида.

    Фото: Reuters

    “Боруссия Д”

    Кушанда: Криштиану Роналду

    Голлар: 7

    Сўнгги иккита трансфер ойнасида Роналду “Бавария”га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар янгради. Бироқ Криштиану Европани тарк этиб, Саудия Арабистонига ўтгани кўплар қатори Дортмунд жамоаси мухлислари учун ҳам ёқимли янгилик бўлди. Чемпионлар Лигасининг энг яхши тўпурари бу рўйхатда бир неча бор учраши табиий ҳол ва “Боруссия” ҳам ўша жабрдийдалар қаторида.

    “Челси”

    Кушанда: Карим Бензема

    Голлар: 5

    “Кўклар”га қарши тўртта ўйинда бешта гол. 2020/21 йилги мавсум ярим финалида Бензема лондонликлар дарвозасини бир марта ишғол қилган, бироқ бу “Реал”га финал йўлланмасини тақдим этолмаганди. Кейинги мавсумда эса “Олтин тўп”соҳиби қасос олишга муваффақ бўлди.

    “Стемфорд Бриж”даги ўйин Каримнинг бенефисига айланганди: ҳет-трик. Жавоб ўйинида эса Бенземанинг қўшимча бўлимлардаги голи мадридликларга кейинги босқич йўлланмасини тақдим этади.

    “Брюгге”

    Кушанда: Риёд Маҳрез

    Голлар: 6

    Англияда фурор кўтариб чемпионликни қўлга киритган “Лестер” Чемпионлар Лигасининг келаси мавсумида мураккаб бўлмаган гуруҳдан жой олади ва аутсайдер “Брюгге”ни икки бор таслим этади. Маҳрез эса сафарда иккита, уй ўйинида битта гол уради. Худди шу ишни жазоирлик футболчи мусобақа гуруҳ босқичининг жорий мавсумида ҳам амалга оширди. Фақат “Манчестер Сити” сафида.

    Фото: Reuters

    “Айнтрахт Ф”

    Кушанда: Сон Ҳён Мин

    Голлар: 2

    Чемпионлар Лигаси дебютанти дастлабки иштирокдаёқ плей-офф йўлланмасига эга чиқди. Жанубий кореялик футболчидан ташқари ҳали ҳеч ким немис клуби дарвозасига биттадан ортиқ тўп киритгани йўқ.

    “Бавария”

    Кушанда: Криштиану Роналду

    Голлар: 9

    Роналдудан жабр чеккан яна бир немис клуби. Шубҳасиз “Бавария” ҳам юқорида қайд этилган лигадоши сингари Роналдунинг бошқа минтақага кетганини мамнуният билан қабул қилди. Португалиялик тўпурарнинг йўлига ҳатто Мануэль Нойер ҳам тўғоноқ бўлолмаганди.

    Роналду “Бавария”га барча голларини “Реал” сафида урган, хусусан, тўпларнинг 5 таси 2016/17 йилги мавсум чорак финалида киритилган: биринчи ўйинда дубль, иккинчи баҳсда ҳет-трик. Ўшанда “қаймоқранглилар” икки ўйин натижасига кўп 6:3 ҳисобини қайд этганди.

    “Порту”

    Кушанда: Садио Мане / Роберто Фирмино / Муҳаммад Салоҳ

    Голлар: 5

    “Порту” “Ливерпуль”нинг фантастик триосидан энг кўп жабр кўрган клуб ҳисобланади — умумий миқдорда 15 та гол. 2017/18 йилги мавсумда “қизиллар” португал клубини меҳмонда 5:0 ҳисобида таслим этади, 2018/19 йилги мавсумда “Драгау”даги ўйин 1:4 ҳисобида инглизларнинг фойдасига ҳал бўлади. 2021/22 йилги мавсумда эса Портудаги ўйинда “Ливерпуль” 5:1 ҳисобида ғалаба қозонади. “Порту” мухлисларининг ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди.

    Фото: Reuters

    “Интер”

    Кушанда: Андрей Шевченко / Клаудио Писарро

    Голлар: 4

    А Сериядаги голлари камлик қилгандек, Шевченко Чемпионлар Лигасида ҳам “нерадзурри”ни таъқиб қилган. Украиналик футболчи умумий миқдорда “Интер”га 15 та гол урган, уларнинг 14 таси “Дерби делла Madoннина”да қайд этилган бўлса, яна бири “Динамо К” сафида киритилган. Ушбу голларнинг 4 таси Чемпионлар Лигасида урилган. Клаудио Писарро “Бавария” сафида бир бор, “Вердер” таркибида эса уч марта “Интер”га тўп киритган.

    “Ливерпуль”

    Кушанда: Карим Бензема

    Голлар: 6

    “Энфилд” ишқибозлари 21 февраль оқшомидаги “қонли ўйин”ни узоқ вақт унутмайдиган бўлди. Бензема бу ўйиндаги дубли орқали Дидье Дрогба (4) ва Винисиус Жуниорни (5) ортда қолдирди. “Сантяго Бернабеу”да ўйин борлигини инобатга олсак, бу статистика ўзгариши мумкин.

    “Манчестер Сити”

    Кушанда: Лионель Месси

    Голлар: 7

    Гвардиола келгунга қадар аргентиналик футболчи икки бор “шаҳарликлар” дарвозасига йўл топган. Пеп даврида эса беш марта “Манчестер Сити” мухлисларини ранжитди, хусусан, 2016/17 йилги мавсумда “Камп Ноу”да ҳет-трик этди, ўтган мавсум эса “ПСЖ” сафида гол урди.

    Фото: Reuters

    “Милан”

    Кушанда: Лионель Месси

    Голлар: 8

    “Манчестер Сити” мухлислари енгил торца ҳам бўлади. Месси А Серия гранди дарвозасини нақ 8 бор ишғол қилган.

    “Наполи”

    Кушанда: Эрлинг Ҳоланд / Марио Гомес

    Голлар: 3

    Бир неча йилдан кейин Ҳоланд номи бу рўйхатда кўпроқ учраши табиий. Норвегиялик футболчи шу вақтга қадар “Наполи”га уч бор тўп киритган. “Бавария” собиқ форварди Марио Гомес эса бу кўрсаткични бир ўйиндаёқ қайд этиб қўйган.

    “ПСЖ”

    Кушанда: Карим Бензема

    Голлар: 5

    Париж клубига дастлабки голини 2006 йилда урган франциялик футболчи кейинги йиллар давомида яна тўрт бор “ПСЖ” дарвозасига йўл топди. Ўтган йилги жавоб ўйинида Бензема томонидан ижро этилган ҳет-трик Мадридга кейинги босқич эшикларини очганди.

    “Лейпциг”

    Кушанда: Ирфан Жан Қаҳвечи / Маркус Рэшфорд

    Голлар: 3

    Туркиялик футболчи Чемпионлар Лигасида бор-йўғи учта гол урган ва уларнинг барчаси “Лейпциг” дарвозасига битта ўйинда киритилган. Бахтга қарши ўша учрашувда “Истанбул Башакшеҳир” 3:4 ҳисобида ютқазиб қўйган. Рэшфорд ҳам бир ўйиндаги ҳет-трик орқали “буқалар”нинг кушандасига айланган.

    Фото: Reuters

    “Реал Мадрид”

    Кушанда: Роберт Левандовски

    Голлар: 6

    Бу рўйхатда “Реал”га қарши турадиган ўйинчи ўзига хос бўлиши аниқ эди, албатта. Ҳа, бу голларнинг тўрттаси 2012/13 йилги мавсум ярим финалидан ўрин олган ўша машҳур “Боруссия Д” — “Реал” учрашувида (4:1) киритилган. Энди полшалик футболчи Еврокубоклардаги бу ҳаракатларини Испания майдонларида такрорлашга уринмоқда.

    “Тоттенҳэм”

    Кушанда: Криштиану Роналду / Серж Гнабри

    Голлар: 4

    Бу рўйхатда Роналдунинг бўлиши “шпорлар” учун уятли ҳолат эмас, бироқ собиқ “канонир” ҳақида бундай деб бўлмайди. “Тоттенҳэм” мухлислари учун даҳшатли кечада Гнабри покер қайд этган, ўйин эса 7:2 ҳисобида “Бавария” ҳисобига ҳал бўлганди.

    22.02.2023, 21:06   Изоҳ (0)   9913
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Странжа—2023. Баҳодир Жалолов америкалик рақибини мағлуб этди, яна 7 нафар ўзбекистонлик боксчи кейинги босқичга йўл олди

    22.02.2023, 19:24

    Расман: Ҳусайн Норчаев “Алания” футболчиси

    22.02.2023, 17:32

    Россия шахмат федерацияси Осиё шахмат федерацияси аъзосига айланади

    22.02.2023, 15:41

    Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган U-20 Осиё Кубоги—2023 гуруҳ босқичи тақвими аниқ бўлди

    22.02.2023, 14:54

    Странжа—2023. 22 февраль кунги жангларда Баҳодир Жалолов ва яна 9 нафар боксчи иштирок этади 

    22.02.2023, 11:13

    “Ливерпуль” 14 йилдан буён “Реал”ни мағлуб эта олмаяпти, мадридликларда эса 5 ўйинлик ғалабали серия. “Энфилд”да ўтган ўйинга оид рақамлар ва фактлар

    22.02.2023, 09:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбек ва туркман киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Махтумқули Фироғий” фильми Лондондаги кинофестивалда халқаро мукофотга сазовор бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:04

    Салом, мундиал. Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига чиққан тарихий ўйиндан фотогалерея

    Спорт | 6 июн, 09:56

    Сергели туманидаги мебел цехида йирик ёнғин содир бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 09:36

    Равшан Эрматов: “Футболчилар 6 июнь куни тушгача ватанга қайтиши кутилмоқда”

    Спорт | 6 июн, 09:26

    Темур Кападзе: “Худога ва ўзимизга ишониб, олдинга дадил қадам ташладик”

    Спорт | 6 июн, 08:51

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.