Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида чет эл фуқаросининг 6 минг долларини ўзлаштирмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Хабарга кўра, Термиз шаҳрида савдо соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбари Э.З. чет эл фуқаросининг ишончига кириб, танишларининг имкониятлари орқали унга Ўзбекистонда доимий яшаш гувоҳномасини расмийлаштириб бериш эвазига 7000 доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Э.З. сўралган пулдан 6000 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Изоҳ (0)