• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Ялла ҳабиби», «Қирмизи олма» ва ўзбек хонандаларининг хорижлик санъаткорлар томонидан куйланган бошқа хит қўшиқлари (видео)

    Ўзбек хонандаларининг плагиат қўшиқлари ҳақида кўп эшитганмиз. Аммо ижод ўғрилари фақат ўзбек хонандалари орасида эмас, балки хориж давлатларида ҳам етарлича топилади. Энг қувонарлиси, хорижлик санъаткорлар орасида ўзбек қўшиқларини шартнома асосида ёки ўғринча йўллар билан ижро этганлар ҳам кўплаб топилади. Айниқса рус, қозоқ, турк ва доғистонлик қўшиқчилар орасида ўзбек қўшиқларининг шайдо ижрочилари жуда кўп.

    Юлдуз Усмонова «Мама» 

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг кўплаб қўшиқлари ўзбек ва хориж санъаткорлари томонидан қайта ижро этилган. Хусусан, унинг русийзабон мухлислари учун ижро этган «Мама» қўшиғини доғистонлик Зарина Тилидзе ижро этиб, кутилмаган машҳурликка эришган. Юлдуз Усмонова мазкур қўшиқни 2003 йили ижро этган, аммо клип суратга олмаган.

    — «Мама» қўшиғини биздан доғистонлик Зарина Тилидзе 1000 долларга сотиб олган. Ўтган йили «Муҳаббат» қўшиғини озарбайжонлик қиз айтмоқчи бўлди. Танишлар камида 3 минг доллар сўрашимни айтишганди. Аммо у қиз пули камлигини айтиб, 100 доллар бера олишини айтди. «Менга ўша пулни бермай, болаларингга едир», дедим. Аммо қўшиқни айтишига рухсат бердик, — дейди Юлдуз Усмонованинг продюссери Мансур Агалиев.

    Улуғбек Раҳматуллаев «Қирмизи олма» 

    Фото: Instagram / @ulugbekrahmatullaev

    Фото: Instagram / @ulugbekrahmatullaev

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг «Қирмизи олма» қўшиғи рус ва доғистонлик тингловчилар орасида ҳам машҳурликка эришган. Бу қўшиқни «Яблоко любви» қўшиғини нафақат ёши катта ижрочилар, болалар ҳам ижро этишган.

    — Бу қўшиқ ҳақида «Қайси давлатдан ўғирлагансиз?» деган саволни кўп беришади. Аслида бу қўшиқни 2017 йили YouTube тармоғига жойлаганмиз. Унинг илк ижрочиси ўзимман. Мендан кейин бу қўшиқни 15-16 та ижрочилар айтишди. Уларнинг орасида профессионал ижодкорлар ҳам бор. Улар қўшиғимни ижро этганлиги учун ҳақ олмаганман, бир оғиз илтимос қилишса бўлди. Ҳеч қачон «Менинг қўшиғимни айтма», деб қаршилик билдирмайман. Аксинча хурсанд бўламан, — дейди хонанда Улуғбек Раҳматуллаев.

    Ҳосила Раҳимова «Роксана»

    Фото: Instagram / @hosila_singer

    Фото: Instagram / @hosila_singer

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимова 2013 йилдаги концерт дастурида «Роксана» номли қўшиқни ижро этган. 2017 йили қозоғистонлик ижодкор уни қайта куйлаб, YouTube тармоғига жойлаган. Фақат бу «ўғирлик» Ҳосила Раҳимовага умуман ёқмаган ва ундан ранжиган.

    — «Роксана» муаллифлик қўшиғим ҳисобланади, Айшат Айсаеванинг уни рухсатимсиз ижро этганидан жаҳлим чиққан. Ижроси ҳам умуман ёқмаган. Минг яхши ижро қилган тақдирда ҳам берухсат айтса, одамга ёқмайди. Ундан кейин «Опа» қўшиғини тожикистонлик хонандалар ижро этишган. Улардан ҳам  розилик ҳам ҳақ ҳам олмаганман, — дейди хонанда Ҳосила Раҳимова.

    Адҳам Солиев «Лайло»

    Фото: Instagram / @adhamsoliev_official

    Фото: Instagram / @adhamsoliev_official

    Адҳам Солиевнинг «Лайло» қўшиғини эсласангиз керак. Бу қўшиқ қизиқчиларнинг ҳам эътиборига тушиб, қўшиққа породиялар ижро этишганди. Қозоғистонлик «Диета КЗ» жамоаси «Лайло» қўшиғига харидор бўлиб, уни қозоқ тилида ижро этишган.

    — Уч йил аввал гуруҳ вакиллари тинмай ижтимоий тармоқлар орқали алоқага чиқишди. «Қардошим, қўшиқни айтишимизга рухсат беринг», деб тинмай сўрайверишди. Аввалига рози бўлмадим, кейин яқинларим гонорар сўрашим кераклигини айтишди. «Биз гонорар беролмаймиз. Шароитимиз йўқ», дегандан кейин уларни ҳали танилмаган оддий гуруҳ бўлса керак деб ўйлагандим. Рози бўлдим ва қўшиқни қайтадан ижро этишди. Лавз қилганим учун қўшиқ катта машҳурликка эришганидан кейин ҳам улар билан алоқага чиқмадим. Улар ҳам жим-жит. Фақат улар шароитимиз йўқ, деб ёлғон гапирганидан ҳам қўшиқ муаллифига ҳақ тўлашни истамагани бироз ғалати. Чунки қўшиқни ижро этиб, YouTube’га жойлашгандан кейин уларнинг машҳур жамоа эканлигини билдим, — дейди Адҳам Солиев.

    Дилноза Акбарова ва Жасурбек Жабборова «Азизим»

    Фото: Коллаж

    Фото: Коллаж

    «Масхарабоз» фильми учун яратилган «Азизим» саундтреки ёш ижрочилар Дилноза Акбарова ва Жасурбек Жабборова ижросида қайтадан дунёга келди. Уларнинг ижроси YouTube тармоғида муваффақиятга эришгач, уни 9 та давлат хонандалари қайтадан куйлашди.

    — Қўшиқни ижро этишдан аввал Шароф Бошбеков ва Козим Қаюмовнинг рухсатини олганмиз. Мусиқасини қайтадан сайқаллаб, клип олганимиздан кейин қўшиқ нафақат юртимизда, балки қардош республикалардан ҳам оммалашиб кетди. Уни қозоқ, қирғиз, уйғур, ҳинд ва доғистонлик кўплаб хонандалар ижро этишди. Ижрочиларнинг ҳеч бири биздан рухсат сўрамаган ва гонорар тўламаган. Аммо бунга устозимиз Козим Қаюмов ҳам, биз ҳам қарши бўлмаганмиз. Чунки «Азизим»  қардош халқлар ўртасидаги дўстона қўшиққа айланди, — дейди Дилноза Акбарованинг турмуш ўртоғи ва продюссери Нурбек Мажидов .

    Феруза Жуманиёзова «Ялла ҳабиби»

    Фото: Instagram / @feruza_jumaniyazova

    Фото: Instagram / @feruza_jumaniyazova

    Хонанда Феруза Жуманиёзованинг танилишида «Ялла ҳабиби» қўшиғининг ўрни бўлакча. У қўшиқни 2003 йили Толиб Кулиев ва Бобур Умаровлар билан ҳамкорликда яратган. Шу кунгача бу қўшиқни ҳинд, турк, доғистон ва сербиялик хонандалар ижро этган.

    — «Қўшиқни сотинг», деган таклиф билан кўплаб хорижлик ижодкорлар мурожаат қилишган. Аммо барини рад этганман. «Эътирозим йўқ қўшиқни ижро этаверинг, фақат муаллифлик ўзимда қолади», деганман. Охирги марта сербиялик машҳур хонанда Теа Таирович қўшиқни куйлашга рухсат сўради. Қаршилигим йўқлигини айтдим, — дейди хонанда Феруза Жуманиёзова.

    Бобурбек Арапбаев «Тамара» 

    Фото: Instagram / @boburbekarapbaev

    Фото: Instagram / @boburbekarapbaev

    YouTube тармоғида «Тамара» қўшиғи билан машҳурликка эришган хонанда Бобурбек Арапбаев ҳам рухсатсиз қўшиғини куйлаётган хорижлик хонандалардан норози. Унинг қўшиғини шу кунгача қозоқ, озарбайжон ва рус ижодкорлари ижро этган.

    — «Тамара» қўшиғини шу йилнинг февраль ойида ижро этганман. Қўшиқнинг сўзлари қорақалпоғистонлик ижодкорлар Нокер Меретовга, мусиқаси эса Жамшид Аимбетовга тегишли. Қўшиққа клипмейкер Аббос Абдуллаев билан ҳамкорликда клип ҳам суратга олганмиз. Клип шу йилнинг 10 март санасида YouTube тармоғига жойланган. Етти ой мобайнида у 28 млн марта кўрилди. Аммо кейинги пайтларда қўшиққа «эгалик қиладиган» ижодкорлар кўпайиб кетди. Масалан, озарбайжонлик Айгун Агаева қўшиқни озор тилида ижро этиб, клип билан бирга тармоққа жойлаган. Унинг ҳам ижроси салкам 1 млн марта томоша қилинган. Аммо рухсат сўрамай уни ижро этганидан ранжидим. «Мен мусиқани қайтадан сайқаллаганман», деган баҳона билан уни тармоқда олиб ташлашни истамаяпти. Ундан кейин Рустам Алиев исмли ижрочи «Девушка доза» номи билан ўз ижросини YouTube тармоғига жойлади. Аммо у ҳам бунинг учун рухсат сўрагани йўқ. Қозоғистонда Елдос Жанузак ва Бейбарис Садиқ исмли машҳур хонандалар бор экан. Улар қўшиқни ижро этиш учун рухсат сўраб, 1 500 АҚШ долларига қўшиқни сотиб олишди. Уларнинг ижросига ҳеч қандай эътирозим йўқ, — дейди қорақалпоғистонлик ижодкор Бобурбек Арапбаев.

    Ҳулкар Абдуллаева «Лазги»

    Фото: Instagram / @hulkarsinger

    Фото: Instagram / @hulkarsinger

    Хонанда Ҳулкар Абдуллаеванинг қўшиғи ҳам хорижлик ижодкор томонидан ижро этилган. Исроиллик Шани Авраҳам Ҳулкар Абдуллаеванинг «Лазги» қўшиғини ижро этиб, унинг клипидагидек хатти-ҳаракатларни бажарган.

    — Исроиллик қиз 2016 йили менинг «Лазги» қўшиғимни ижро этган. Ҳатто, клипимдаги рақсимга ўхшаб хатти-ҳаракатларни ҳам бажарган. Лазгилар кўп, ҳар бир санъаткор ўзи лазги мусиқасига сўз ёздириб, ўзиники қилиб айтади. Бу қиз эса айнан менинг лазгимни айтибди»,— деб Instagram саҳифаси орқали маълум қилганди Ҳулкар Абдуллаэва.

    Мавзуга доир:

    • «Қизил олма», «Эсингдами сени?», «Ишонма» ва ўзбек эстрадасидаги 20-30 йилдан буён «яшаётган» бошқа қўшиқлар (видео)
    • «Уйланамиз», «Дадамнинг соясида» ва «Ўйламадим» — биринчи ижросидан кўра иккинчиси омадлироқ чиққан қўшиқлар (видео)
    • «Жонгинам», «Дилором», «Карвон кўрдим». Ўзбек эстрадасидаги энг муваффақиятли cover-қўшиқлар (видео)
    • «Қироличам», «Онам, касалман деманг» ва ижоддаги сукунатдан сўнг мухлислар эътиборига ҳавола этилган бошқа хит қўшиқлар (видео)

    03.11.2022, 14:10   Изоҳ (0)   25211
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Болливуд актрисаси Анушка Шарма янги фильмда ҳиндистонлик машҳур крикетчини гавдалантиради

    03.11.2022, 11:32

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган машҳурлар, iPhone 14 олмайдиган Зарина, Дурдона Қурбоновага севги изҳор қилишди

    02.11.2022, 22:55

    Энтони Хопкинс : Қандай қилиб оддий новвойнинг иккичи ўғли дунёга машҳур актёрга айланди?

    02.11.2022, 20:31

    «Уларнинг ҳаммаси иккичи ва танбал» — болаликни ёдга солувчи совет мультфильмлари (фото)

    02.11.2022, 18:59

    Оламшумул машҳурлик келтирган одатий ампуласидан воз кечишнинг уддасидан чиққан актёр ва актрисалар (фото)

    02.11.2022, 16:57

    Айшвария Рай 49 ёшда: «Дунё гўзали» ва жаҳон киноси юлдузидан ҳар бир аёлга асқатадиган тавсиялар

    02.11.2022, 15:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қорақалпоғистоннинг икки туманидаги боғчалар жазирама сабаб вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 16 июл, 14:30

    Индонезияда Сингапурга чақалоқ сотган 12 киши ҳибсга олинди

    Дунё | 16 июл, 14:25

    Ўзбекистонда бепул илк ривожланиш марказлари ташкил этилади

    Ўзбекистон | 16 июл, 14:15

    “Челси” кўплаб футболчиларини сотувга қўйди

    Спорт | 16 июл, 14:15

    Италияда ўғрилар лорднинг 250 минг евролик соатини қўлидан олиб қочди (видео)

    Дунё | 16 июл, 14:06

    Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомашиналар сони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 16 июл, 13:45

    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

    Реклама | 16 июл, 13:43

    Ламин Ямал ўзининг “орзулар жамоаси”ни тузди

    Спорт | 16 июл, 13:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.