Тошкент метросининг Ер усти ҳалқа йўли йўналишида поездлар ҳаракати 18 февраль куни бир кунга тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 18 февраль санасида метро темирйўлларида бажарилиши лозим бўлган техник ишларнинг сўнгги босқичини амалга ошириш мақсадида метрополитеннинг Ер усти ҳалқа йўли йўналишида поездлар ҳаракати бир кун давомида тўхтатилади.
Ер усти ҳалқа йўли йўналиши 19 февраль санасидан доимий жадвал асосида ўз ҳаракатини давом эттиради. Метрополитен келтирилган ноқулайликлар юзасидан йўловчилардан узр сўраган.
Изоҳ (0)