Айни вақтда президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрида бизнес вакиллари, тадбиркорлар билан мулоқот қилмоқда. Бу ҳақда “Дарё” мухбири хабар берди.
“Сўнгги беш йилда Наманганда саноат, хизматлар ва тадбиркорликнинг бошқа соҳаларида “катта сакраш” бўлди, бу бор гап. Масалан, вилоятда корхоналар сони 15 мингтага кўпайиб, 32,5 мингтага етди. Бу даврда хусусий бизнес ишлаб чиқарган маҳсулотлар ҳажми 1,6 баравар ошиб, 8,3 триллион сўмга етди. Бу – республика бўйича энг юқори ўсиш суръатлари, дегани”, — деди давлат раҳбари.
Президент Наманган ҳеч муболағасиз, тадбиркорлар юрти, кичик ва ўрта бизнес марказига айланганини таъкидлади.
“Айниқса, Намангандаги кичик саноат зоналарига яратилган шароитлар, уларга эътибор тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг яққол намунаси бўлди. Бугун сизлар билан учрашаётган “Баркамол авлод” кичик саноат зонаси, мен ҳозир кўрган янги корхоналар буни амалий исботи. Шу боис, бугунги “очиқ мулоқотимиз”нинг айнан Наманганда бўлаётгани ҳам бежиз эмас”, — деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ (0)