Хоразм вилоятининг Боғот туманида ижарага берилган экин майдонида сунъий кўл ташкил қилиниши оқибатида 1,8 миллиард сўм зарар етказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Хоразм вилояти прокуратураси томонидан олиб борилган текшириш давомида фермер хўжалиги раҳбари I.Б. томонидан Боғот туман ҳокими қарорига асосан ўзи раҳбарлик қилиб келаётган “М.Р” фермер хўжалигига 46 йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида ажратилган жами 29,8 гектар экин ерининг 7,3 гектар суғориладиган қисмида ноқонуний равишда сунъий кўл ташкил қилингани аниқланган.
Бунинг оқибатида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигига йўл қўйиб, давлат ва жамият манфаатларига 1 миллиард 822 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан I.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 197-моддаси (ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.
Изоҳ (0)