• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Дарё” кундалигида 2 февралда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    “Дарё” нашри 2 февралда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.



    Россия чегараларини қаерда тугаши кераклиги ҳақида Грузия талаб билан чиқди

    Украинадаги урушдан кейин тузиладиган бўлажак тинчлик шартномасида Россия қўшинларини Абхазия ва Жанубий Осетиядан олиб чиқиш банди ҳам бўлиши керак. Грузия президенти Саломе Зурабишвили Bloomberg агентлиги билан суҳбатда бу фикрни илгари сурди.

    “Россия ўз чегаралари қаерда тугашини билиши керак. Бунда Грузия масалалари ҳам ҳисобга олиниши зарур, шунингдек, ҳеч ким Россия босиб олинган барча ҳудудлардан чекинмасдан туриб бу уруш тугаши мумкинлиги ҳақида ўйламаслиги керак”, — дейди Зурабишвили.

    Унинг сўзларига кўра, акс ҳолда Ғарб “2008 ва 2014 йиллардаги каби яна бир катта хатога йўл қўяди”.

    Абхазия ва Жанубий Осетия 1990 йиллар бошида СССР парчаланиши фонида ўз мустақиллигини эълон қилганди; ўшандан бери Грузия бу ҳудудларни назорат қилмаган.

    Аммо Грузия Абхазия ва Жанубий Осетияни расман Россия босиб олган ҳудудлар деб билади. Россия ҳукумати ҳудудларни ўз таркибига киритиш ниятини очиқ эълон қилмаган бўлса-да, де-факто, улар тўлиқ Москва назорати остида.

    Исфаҳонга қилинган дронлар ҳужумининг дастлабки тергов натижалари 

    Эрон Мудофаа вазирлигининг Исфаҳондаги объектига уюштирилган ҳужум бўйича дастлабки тергов натижалари ҳужум учун Исроил жавобгар эканини кўрсатди. Бу ҳақда Эроннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили Амид Саид Иравоний маълум қилди.

    “Дастлабки тергов натижалари сионистик режим Исфаҳон шаҳридаги Мудофаа вазирлиги объектига қилинган теракт учун жавобгар эканини кўрсатмоқда, бу режимнинг ҳаракатлари халқаро ҳуқуққа зиддир ва қораланади”, — дейди Иравоний БМТ бош котиби ва ташкилот Хавфсизлик Кенгаши раисига йўллаган мактубида.

    “Эрон ўз миллий хавфсизлигини таъминлаш ва сионистик режим томонидан ҳар қандай таҳдид ёки қонунбузарликларга, агар зарур деб билса, қаттиқ жавоб бериш учун қонуний ва дахлсиз ҳуқуққа эга”, — деб таъкидлади Иравоний. Эрон вакили БМТ Хавфсизлик кенгашини Исроил расмийларининг жанговар баёнотларини қоралашга чақирган.

    ОАВ хабарларига кўра, ҳужум ортида Исроил ва АҚШ турган бўлиши мумкин. АҚШ бу портлашларга алоқаси йўқлигини маълум қилди. Исроил эса вазиятга муносабат билдиргани йўқ.

    Исроил ва Фаластин ўртасидаги авиазарбалар давом этмоқда

    Исроил армияси 2 февраль куни тонгда Фаластиннинг Ғазо сектори марказига авиаҳужум уюштирди, деб хабар бермоқда AFP ва Reuters мухбирлар ҳамда гувоҳларига таяниб. 

    Маҳаллий хавфсизлик манбалари ва гувоҳларнинг сўзларига кўра, биринчи зарбалар – камида еттита ракета ҲАMASнинг қуролли қаноти – Эзидин ал-Қасам бригадалари ўқув марказига берилган. Объект Ғазо сектори марказидаги Ал-Мағози қочқинлар лагерида жойлашган.

    Маҳаллий хавфсизлик манбаларига кўра, Исроил армияси томонидан ҳаво ҳужумларининг иккинчи босқичида Ғазо шаҳрининг жануби-ғарбидаги ал-Қасам бригадалари ўқув маркази нишонга олинган.

    Қурбонлар ёки етказилган зарар кўлами ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган. The Times оf Israel нашрининг ёзишича, 1 февраль куни Ғазо секторидан Исроил жануби томон ракета учирилган, аммо Ракета “Темир гумбаз” ҳаво мудофаа тизими томонидан тутиб олинган. 

    Шундан сўнг Исроил ички хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир ҳукуматни зудлик билан жавоб зарбалари ҳақида муҳокама ўтказишга чақирган.

    Айрим сабабларга кўра ёпиб қўйилган ерости иншооти қайта тикланиши мумкин. Ўзбекистонда водийни газ билан таъминлаш имконияти тўлиқ тикланадими?

    Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳрида ўтказилган йиғилишда маълум қилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

    “Афсуски ўз вақтида Сўхдаги ерости газ сақлаш иншооти айрим сабаблар билан ёпиб қўйилган эди. Қирғизистондаги давлат ташрифи чоғида Садир Жапаров билан бу масалада ҳам келишиб олдик. Яқинда энергетика вазиримиз Қирғизистонга бориб, техник томонларини келишиб келади”, — деди президент. 

    “Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншоотининг ҳажми тахминан 2,5-3 миллиард куб метр атрофида. Шундан 1,3 миллиард куб метр газдан фойдаланиш мумкин, қолгани буфер зонада туради. Бу дегани қиш мавсумида водийни ҳар куни 13 миллион куб метр газ билан таъминлаш имкониятимиз бўлади”, — деган энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов мазкур масала юзасидан ЎзАга берган интервьюсида.

    Унинг таъкидлашича, мазкур иншоотнинг асосий газ сақлаш қисми Қирғизистон ҳудудида жойлашган, компрессорлар эса Ўзбекистон ҳудудида. Шу сабабли иншоотдан умумий фойдаланиш борасида музокаралар олиб борилади.

    02.02.2023, 22:00   Изоҳ (0)   4313
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Немис танклари таҳдид қилмоқда”: Путин Германия Украинага танклар юборишига муносабат билдирди (видео) 

    02.02.2023, 21:17

    Украиналик ҳарбий эксперт Путин урушнинг бир йиллигига режа тузганини айтди

    02.02.2023, 20:53

    Украина Грузия ҳукуматини зудлик билан Саакашвилини Киевга топширишга чақирди

    02.02.2023, 20:17

    Ўзбекистонда қидирувда бўлган Хитой фуқароси Қирғизистонда қўлга олинди

    02.02.2023, 20:05

    Фото: Украинанинг Лвов вилоятида қозоқ диаспораси кўнгиллилари “бузилмас ўтов” ўрнатди. У қандай вазифани бажаради?

    02.02.2023, 19:15

    АҚШ учинчи давлатларга Американинг Ф-16 қирувчиларини Украинага юборишга рухсат бериши мумкин

    02.02.2023, 18:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандда мансабдорлар экспортни қўллаб-қувватлаш учун ажратилган пулларни ўзлаштиргани аниқланди

    Ўзбекистон | 2 июл, 19:10

    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда

    Реклама | 2 июл, 18:00

    “Қаттиққўл ҳокимият ва уруш эффекти” — Қирғизистон жон бошига даромад бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринга чиқди

    Марказий Осиё | 2 июл, 18:55

    Сериал ўз вақтида тугади: “Калмар ўйини” 3-мавсумининг кутилмаган, аммо ажойиб тарзда якунланишининг 5 сабаби

    Кино | 2 июл, 18:40

    Тошкент вилоятида яна 45 та нуқтада микро ГЭС қурилади

    Ўзбекистон | 2 июл, 18:25

    Германияда қидирувдаги эркак Эрон учун жосуслик қилишда айбланиб, ҳибсга олинди

    Дунё | 2 июл, 18:10

    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

    Реклама | 2 июл, 16:30

    Кастингдан ўтган бўлса-да фильмда рол ижро этиш ҳуқуқидан маҳрум этилган актёрлар

    Кино | 2 июл, 17:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.