Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Америкалик актёр, продюсер Ченнинг Татумнинг Free Association продюсерлик компанияси режиссёр Жерри Сукернинг «Руҳ» фильмининг ремейкини суратга олади. Бу ҳақда актёр Vanity Fair нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Фото: «Yandeks.ru»

Фото: «Yandeks.ru»

Татумнинг сўзларига кўра, унинг кинокомпанияси фильмни суратга олиш ҳуқуқларини қўлга киритган. Бироқ актёр ремейкдан «бошқачароқ бирор нарса» қилишни режалаштирмоқда. Масалан, Татум лойиҳанинг янги версияси «бир қатор муаммоли стереотипларни» тузатишини айтди.

Суратга олиниши режалаштирилаётган фильмдаги асосий роллардан бирини Татумнинг ўзи ижро этиши мумкин. У лойиҳанинг бошқа тафсилотларини ошкор қилмади.

Маълумот учун, «Руҳ» фильмининг премьераси 1990 йилда бўлиб ўтган ва унда Патрик Суэйзи, Деми Мур ва Вупи Голдберг каби Голливуд актёрлари рол ўйнаган. Фильм икки марта «Оскар», «Олтин глобус», BAFTA ва бошқа бир қанча мукофотларга сазовор бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Сергелидаги маҳалла аҳолиси билан мулоқот қилди
Маҳаллий
Журналист ва блогер Абдуқодир Мўминов товламачилик ва фирибгарликда айбланмоқда 
Маҳаллий
Ўзбекистонда энергетика тизимида қайта тикланувчи энергия салоҳиятига таянилади