Тошкент шаҳрида алоҳида ажратилган тасмада енгил машиналар қолдириб кетилмоқда. Пойтахт Транспорт бош бошқармаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, 18 январь куни Spark ҳайдовчиси йўналишли транспортлар ҳаракати учун алоҳида ажратилган тасмада қоидани бузган ҳолда автоуловини қолдириб кетган.
«Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддасига кўра маъмурий баённома тузилган. Барча ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишни ва ажратилган тасмаларда машиналарини қолдириб кетмасликни сўраймиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир: Автобус йўлакларида ҳаракатланган бошқа транспорт ҳайдовчилари қанча жаримага тортилиши маълум қилинди
Изоҳ (0)