Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида сохта ҳужжатлар орқали 1,6 миллиард сўм микроқарзни ўзлаштирган шахслар аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Шароф Рашидов туман бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатларига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланишича, фуқаро Ш.А. ва бошқалар «Ж» МЧЖда ишламаган 59 нафар фуқаро номига сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали банк муассасасидан жами 1,6 миллиард сўм микроқарз олишга эришиб, маблағларни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир: Фарғонада ҳоким ёрдамчиси сохта ҳужжатлар орқали кредит маблағларини талон-торож қилгани аниқланди
Изоҳ (0)