Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сайёрадаги энг машҳур комик актёрларидан бири Жим Керри 17 январь куни 61 ёшга тўлди. «Қудратли Брюс», «Ниқоб», «Беғубор онгнинг абадий қуёши» фильмлари юлдузи болалигидан ҳар қандай инсонни хурсанд қилиш йўлини билган бўлса-да, ўзи кўпинча кулмас эди. Peopletalk нашри актёр ҳаёти ҳақидаги энг бахтли инсонларни ҳам қайғули ҳолатга туширадиган маълумотларни тақдим этди.

Фото: Peopletalk

Фото: Peopletalk

Жим Керри камбағал ва катта оилада туғилган, у оилада тўртинчи фарзанд эди. Актёрнинг онаси хонанда бўлган, аммо у болаларини дунёга келтирганидан кейин уй бекасига айланди. Жим Керрининг отаси эса ҳисобчи бўлиб ишлаган, бироқ у бу ишни ташлаб кетишга мажбур бўлади ва шундан кейин оила фургонга кўчиб ўтади.

Фото: Peopletalk

Фото: Peopletalk

«16 ёш бўлган пайтимда биз жамиятнинг энг тубига тушиб қолдик. Бола бўлсак-да, ишлашга мажбур бўлдик. Биз оилавий тозаловчилар гуруҳига айландик — ҳожатхона ўриндиқларини сочлардан тозалар эдик. Мен бутун дунёдан нафратланардим, ҳаёт отамга шундай муносабатда бўлганидан жуда хафа бўлганман», — дейди кейинчалик ўз ҳаёти ҳақида сўзлаб берган актёр. У оиладаги қийинчиликлар туфайли мактабни ташлаб кетишга мажбур бўлди: дарс ўрнига ишга борди ва шу сабабли ўрта маълумотни ололмади.

Фото: Peopletalk

Фото: Peopletalk

Жим Керри болалигида ҳам танишларини пародия қилишни ёки қаҳрамонларни гавдалантиришни яхши кўрарди. Бир куни актёрнинг отаси унга 15 ёшида маҳаллий «Як-Як» клубида ўз саҳна асарларини ижро этиш таклифини беради. Бўлажак актёр муваффақият ўрнига камситилди ва кейинчалик Жим ўша ҳолат ҳақида: «Бу даҳшатли эди. Томошабинлар ёмон кийинган деб ўйлаганларнинг ҳаммасини мазах қилишди. Улар менга бир оғиз сўз айтишга ҳам беришмади: ҳуштак чалишди, қичқиришди, ҳайқиришди ва ҳатто мени ечинтириб, хочга михлашни талаб қилишди. Ким билади, қочиб кетмаганимда, улар буни уддалашлари мумкин эди», — деб айтган.

Биринчи муваффақиятсизликларга қарамай, комедик актёр келажакда яна пародия йўналишига қайтади ва ҳатто бир вақтлар унинг устидан кулишган клубда яна чиқиш қилади.

Фото: Peopletalk

Фото: Peopletalk

Жим Керрининг карьерасидаги биринчи ютуқли роллардан бири Эйс Вентура бўлган. Бироқ фильм кассага қадар мураккаб йўлни босиб ўтди: сценарийга ҳомийлик қилишни хоҳлашмади ва Америкадаги энг яхши комедиячилар суратга олиш жараёнларида иштирок этишдан бош тортди. Натижада Жим Керри бош ролни ўйнади: у ўз қаҳрамонининг ўзига хос характерини ва соч турмагини ўйлаб топди.

Комедиянинг кассаси юз миллион доллардан ошган ва актёрнинг машҳурлиги кескин ошган бўлса-да, танқидчилар лойиҳани совуққонлик билан қабул қилди ва ҳатто янги кашф қилинган юлдузни «Олтин малина» мукофотига номзод қилиб кўрсатишди. Бироқ Жим Керри ҳали ҳам «Эйс Вентура: Уй ҳайвонлари детективи» фильмини ўз карьерасидаги энг муҳим кинокартиналардан бири деб билади.

Фото: «Yandeks.ru»

Фото: «Yandeks.ru»

Жим Керри дунё бўйлаб томошабинларнинг муҳаббати ва муваффақиятга эришган бўлишига қарамай, шахсий ҳаётида бахтга эриша олмади. Актёр биринчи севгилиси Мелисса Уомер билан ажрашгандан сўнг (улар саккиз йил бирга ҳаёт кечирган), депрессияни бошдан кечира бошлади, кейин у Лорен Холлига уйланди, бироқ бу никоҳ атиги ўн ой давом этди.

Фото: Peopletalk

Фото: Peopletalk

Фото: Peopletalk

Фото: Peopletalk

Шундан сўнг у 2012 йилда Катриона Уайт билан муносабатларини маълум қилди, жуфтлик бир неча ой ичида ажралди ва уч йилдан кейин яна бирга бўлишга ҳаракат қилишди. Бу уриниш ҳам муваффақиятли бўлмади: Катрина Жим билан охирги марта ажрашганидан беш кун ўтгач ўз жонига қасд қилди ва унинг собиқ турмуш ўртоғи ва онаси актёрни судга берди.

Фото: Peopletalk

Фото: Peopletalk

Жим Керри интервьюларнинг бирида «Оскар» мукофотини олишни орзу қилишини айтган. «Мен ўзимнинг миннатдорчилик нутқим билан камера қаршисига чиқмагунимча қониқмайман. Нима ҳақида гапираётганимни тушундингизми? ‘Оскаръни қандай олишимни ва уни олиш учун нима қилишим кераклигини билмайман. Ҳа, мен жуда мағрурман», — деб фикр билдирган Жим Керри мукофот ҳақида.

Актёр ўзининг деярли 50 йиллик фаолияти ва 68 та фильмда суратга тушишига қарамай, жаҳон миқёсидаги энг нуфузли кино мукофотга номзодлик ҳам қила олмади. Жим Керри MTV Movie Awards номинациялари (22 та) ва мукофотлар (10 та) сони бўйича у рекордчи ҳисобланади.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?