• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Машҳурлар ҳам йиғлайди: фожиали йўқотишларни бошдан кечирган Голливуд юлдузлари

    Пул ва шон-шуҳрат ҳам машҳурларнинг ҳаётдаги қийинчиликлари учун ишончли қалқон бўла олмайди. Wday нашри дунёга машҳур, аммо ҳаёти қийинчиликларга бой бўлган юлдузлар ҳақида маълумот беради.

    Киану Ривз

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Актёр Женнифер Сайм билан 1998 йилда учраша бошлаган, бир йилдан сўнг унинг севгилиси фарзанд кутаётган эди, аммо уларнинг қизи Ава Арчер Сайм-Ривз ўлик туғилган. Ривз ва Женнифер биргаликда бундай фожиани кўтара олмайди ва ажрашишга қарор қилди. 2001 йилда гиёҳванд моддалар таъсирига тушиб қолган Сайм автоҳалокат натижасида вафот этди.

    Беш йил ўтгач, актёр шундай дейди: «Мен уларни соғиндим, чунки улар менинг ҳаётимнинг, мен эса уларникининг бир қисми эдим. Қизиқ, агар улар тирик бўлганида ҳаётимиз қандай бўларди, биз нима қилаётган бўлар эдик? Мен ҳеч қачон содир бўлмайдиган нарсаларни соғиндим».

    Ривзнинг ҳаётидаги йўқотишлар унинг фаолиятига таъсир қилди. Актёрга таклиф тушиши камайиб борди. Аммо осойишталик йиллари ўз ўрнини муваффақиятли лойиҳаларга бўшатиб берди. Актёр ўтмишдаги қайғуларни енгиб, фаолиятини қайта бошлашга муваффақ бўлди.

    Шарлиз Терон

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Бу гўзал ва муваффақиятли аёлга қараб, у ҳам қачонлардир оғир кунларни бошдан кечирганига ишониш қийин. Шарлиз Жанубий Африкада ўсган. Унинг отаси, ичкиликка берилган ва золим инсон бўлиб, бир куни акаси билан уйга маст бўлиб келган ва Шарлиз ҳамда унинг онаси Гердани ўлдириш билан таҳдид қилинган. Қиз эса онаси отасини отиб, акасини яралаганига гувоҳ бўлди. Суд воқеани ўзини ҳимоя қилиш деб топди ва онасини қотиллик айбловидан озод қилди.

    Актриса ABC News телеканалига берган интервьюсида шундай дейди: «Мен нима бўлганини кўрдим. Агар қизим ҳозир худди шундай ҳолатда бўлганида, мен ҳам онам каби иш қилган бўлардим. Ўйлайманки, бу вазиятдан чиқиш учун менга узоқ вақт керак бўлди, чунки бу сиз билан содир бўлиши мумкинлигини ҳеч қачон тасаввур қилмайсиз. Одатда одамлар буни бошқа биров билан содир бўлиши мумкин деб ўйлашади, лекин ўзлари билан эмас.

    Жим Керри

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2000 йилларнинг бошларида Жимнинг ҳаётида нима содир бўлгани номаълум, шунинг учун унинг карьераси 90 йилларда бўлгани каби нотўғри йўналишда кета бошлади. Эҳтимол, ички низо Жимнинг жиддий драматик актёр бўлишни хоҳлаганлиги билан боғлиқдир.

    Интервьюлардан бирида актёр унинг орзуси «Оскар» эканини айтади, аммо у экранда пайдо бўлганда фақат кулгига сабаб бўлса, қандай қилиб орзу қилинган ҳайкалчани олиш мумкин? Бироқ Жим драмалар учун мукофот олмади.

    Актёрнинг ҳаётидаги энг катта зарба 2015 йилда, унинг собиқ севгилиси Катриона Уайт катта дозада кучли таъсир кўрсатадиган дориларни қабул қилиб, ўз жонига қасд қилганида юз берди. Маълум бўлишича, қиз онасининг мактуби таъсирида ўзини ўлдиришга қарор қилган, хатда у қизини Голливуд юлдузи Жим билан муносабатларни қура олмагани учун ҳақорат қилган.

    Жимнинг сўзларига кўра, содир бўлган воқеалар туфайли у ҳали ҳам чуқур тушкунликда. «Мен уни ҳар доим кучли аёл деб билганман ва у ажралишимизга бардош беришига амин бўлганман, аммо унга қаттиқ зарба берганимга шубҳа қилмайман», — дейди актёр.

    Роуз Макгоуэн

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Актрисанинг болалиги Италияда «Ху.донинг болалари» деб номланган сектада ўтган. Ота-онаси Италияни тарк этиб, АҚШга кўчиб ўтганда Роуз 10 ёшда эди. Бироқ бу унинг ишини осонлаштирмади, тўрт йил ўтгач, Роуз гиёҳвандларни даволаш клиникасидан эди.

    Кейинчалик актриса айтганидек, у гиёҳванд эмасди, лекин онаси қизини гиёҳванд деб даъво қилган севгилиларидан бирига ишонди. Роуз клиникадан бувисининг олдига қочиб кетди, сўнгра у ердан ҳам кўп ўтмай вафот этган йигит билан қочди.

    Шу билан бирга, актрисанинг омадсизлиги уни тарк этмади — 2007 йилда у автоҳалокатга учради, кўзойнакдан синган шиша унинг кўзи ва юзининг бир қисмига зарар етказади. Бир нечта эстетик операциялардан сўнг ҳам юзи аввалги ҳолига қайтмайди.

    Шанайя Твейн

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Бойлиги 400 миллион долларга баҳоланган қўшиқчи Канаданинг Тиммонс номли кичик шаҳарчасида шу қадар камбағал оилада ўсганки, уларнинг ҳеч қачон овқатга пули бўлмаган.

    21 ёшида ота-онаси автоҳалокатда вафот этди, синглиси ва икки укасини парвариш қилиш оғирлиги бутунлай унинг елкасига тушди. У буни уддалади ва 10 йил ўтгач, 1997 йилда Америка мусиқаси тарихидаги энг кўп сотилган альбомлардан бирига айланган Come On Over альбомини ёзди.

    Унинг ҳаёти изига тушган вақт — 2008 йилда яна бир кутилмаган воқеа содир бўлди: унинг продюсер Мэтт Ланг билан никоҳи 14 йиллик турмушдан кейин бузилди. Маълум бўлишича, Мэтт ўз хотинига унинг дугонаси Мери Энн Тибод билан хиёнат қилган. Бахт ёрдам бермаса, бахтсизлик ёрдам беради — Шанайянинг ўзи Мери Энннинг собиқ эри Фредерик билан турмуш қурди.

    Майкл Дуглас

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бу актёр ҳар доим етарлича қийинчиликларга дуч келган. 36 ёшида тоғдан чанғи учаётганда шундай ҳалокатга учраганки, натижада карьерасини уч йилга тўхтатиб қўйишга тўғри келганини эслашнинг ўзи кифоя.

    Бироқ Майкл тузалиб кетди ва 40 ёшида ўзининг асосий фильмларида, жумладан, «Уолл-стрит» ва «Асосий инстинкт» фильмларида рол ўйнади. Бир неча йил олдин Дуглас яна жиддий муаммога дуч келди — унга ҳалқум саратони ташхиси қўйилади. Бироқ 2011 йилда актёр касалликни енгишга муваффақ бўлганини эълон қилди.

    Аммо унинг бахтсизликлари ва умидсизликларининг асосий манбаи яқин одамлардир. Майклнинг биринчи турмушидан бўлган ўғли Кемерон гиёҳванд моддалар савдосида айбланиб қамалган. «Албатта, ўғлимдан ҳафсалам пир бўлди, — дейди актёр интервьюсида. — Аммо мен тизимдан кўпроқ хафа бўлдим, агар одам қоқилиб кетса, ҳаддан ташқари шафқатсиз жазоланади. Бу ўғлим билан ҳам содир бўлди, у икки йилни бир кишилик камерада ўтказди».

    Шунингдек, актриса Кетрин Зета-Жонс билан оилавий ҳаётда ҳам турли зиддиятларга дуч келди. 2013 йил август ойида Майкл улар ажралишаётганини эълон қилди. Бунинг сабаби турмуш ўртоғининг узоқ давом этган депрессияси эди. Бироқ бир неча ой ўтгач, Майкл ва Кетрин яна бирга яшаётгани маълум бўлди.

    Лиам Нисон

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Севимли одамни йўқотиш ҳар доим кучли зарба бўлиб, унинг оқибатларини енгиш жуда қийин. Лиам унга икки ўғил дунёга келтирган гўзал актрисага уйланган эди, аммо уларнинг биргаликдаги бахти атиги 15 йил давом этди.

    2009 йилда Наташа Ричардсон чанғи учаётганда йиқилиб, бошидан қаттиқ жароҳат олади. Дастлаб Наташа эрига ҳеч қандай даҳшатли нарса бўлмаганини айтди. Аммо зарба натижасида мия гематомаси охир-оқибат актрисанинг ўлимига сабаб бўлди.

    Вуди Харрельсон

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Отасининг қотил эканини билиб улғайиш қанчалар қийин? Вуди Харрельсоннинг ота-онаси бўлажак актёр атиги уч ёшида эканида ажрашади ва отаси Чарльз ҳанузгача иккита қотилликда айбланиб, бир умрлик қамоқ жазосини ўтамоқда.

    Вуди 1968 йилдан 1981 йилгача отаси билан боғланмади, лекин охирида қамоқхонада у билан учрашишни бошлади. У ҳатто отасини муддатидан олдин озод қилиш учун апелляция аризаси билан мурожаат қилди, аммо бунга эриша олмади.

    Жек Николсон

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Ҳеч қандай қийинчиликларга шубҳа қилиб бўлмайдиган бу актёрнинг ҳаётида (у дунёдаги ҳамма нарсадан мамнунга ўхшайди), чуқур зарба ҳолатини бошдан кечирган. Жек ўша вақтда 37 ёшда эди, 1974 йилда у кутилмаганда опаси Жун аслида унинг онаси эканини билиб қолади.

    Раққоса ва актриса Жун ўғлидан онаси эканини яширган, чунки у фарзандли бўлиш Голливудда муваффақиятли карьерага эга бўлиш эҳтимолини камайтиради, деб ҳисоблаган. Жек отаси ва онаси деб ўйлаган бобоси ва бувиси қўлида тарбияланган. Ўша вақтга келиб, ҳақиқий онани қоралашга жуда кеч эди, чунки Жун 1963 йилда саратон касаллигидан вафот этади, аммо таниқли актриса бўла олмайди.

    Мавзуга доир: 

    • 25 йилдан сўнг: «Такси» фильмининг актёрлари ҳозир қандай кўринишда ва нималар билан банд?
    • Кетма-кет яқин инсонларидан жудо бўлган ва кам учрайдиган касалликка чалинган хонанда — Селин Дионнинг янада кучли бўлишига ёрдам берган тақдир синовлари ҳақида
    • Роли учун ташқи кўринишини тубдан ўзгартиришга қарор қилган Голливуд кино юлдузлари

    18.01.2023, 19:37   Изоҳ (0)   19593
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Дунёдаги энг бадавлат эркакларнинг рафиқалари қандай кўринишга эга?

    18.01.2023, 16:46

    25 йилдан сўнг: «Такси» фильмининг актёрлари ҳозир қандай кўринишда ва нималар билан банд?

    18.01.2023, 10:42

    Instagram: Хотираси тўлиқ тикланмаётган Зоҳид Рисқиев, Паризодага қўйилган қўрқинчли ташхис, янги уй харид қилган Холиқжон вайнер

    17.01.2023, 22:48

    «Севинч», «Ватан» ва «Мактуб»: Бобур Йўлдошев иштирокидаги энг яхши фильмлар (видео)

    17.01.2023, 20:47

    Шоҳруҳ Хон билан дебют қилган, машҳур крикетчининг рафиқаси: Болливуд юлдузи Анушка Шарма ҳақида қизиқарли маълумотлар

    17.01.2023, 17:48

    Кетма-кет яқин инсонларидан жудо бўлган ва кам учрайдиган касалликка чалинган хонанда — Селин Дионнинг янада кучли бўлишига ёрдам берган тақдир синовлари ҳақида

    17.01.2023, 15:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.