• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    С витамини: қайси маҳсулотлар таркибида бор, нима учун фойдали ва у коронавирусни даволашда ёрдам берадими?

    C витамини ёки аскорбин кислотаси инсон учун энг муҳим ва зарур витаминлардан биридир. Агар у организмда етарли миқдорда бўлмаса, оғир касалликларни келтириб чиқаради. Келинг, ҳаммасини бир бошдан тушунтирамиз, деб ёзади «Wday» нашри.

    Фото: «Wday.ru»

    Фото: «Wday.ru»

    С витамини бежиз ёшариш витамини деб аталмаган. Бу тери қаримаслиги учун масъул бўлган коллаген ишлаб чиқаришни рағбатлантирадиган энг кенг тарқалган антиоксидантдир. Бундан ташқари, C витамини ёки аскорбин кислотаси организмнинг ҳимоя функцияларини кучайтиради, қон томирларининг узоқ ишлашини қўллаб-қувватлайди, уларни эластик ва бақувват қилади, шунингдек, темирнинг сўрилишини, суяк ҳужайралари, тишлар, тўқималарнинг ўсиши ва тикланишига ёрдам беради.

    Организмда C витамини етишмовчилигини аниқлаш жуда оддий. Аскорбин кислота танқислиги иммунитетнинг пасайиши, тез-тез шамоллаш, тиш милкидан қон кетиши, чарчоқ, сустлашиш ва ҳатто, асабийлашиш, уйқусизлик, бўғим касалликлари, яраларнинг узоқ муддатда битиши, соч тўкилиши ва ажинлар шаклида намоён бўлади.

    Нималар таркибида C витамини мавжуд?

    Муаммо шундаки, инсон танаси C витаминини ўз-ўзидан синтез қила олмайди. Бу шуни англатадики, у озиқ-овқат билан ёки дори шаклида ташқаридан организмга тушиши керак. Цитрус мевалари, қора смородина, наъматак, клюква, облепиха, олма, малина, киви, булғор қалампири, майданоз, хрен, карам (шу жумладан тузланган карам) таркибида, пиёз, помидор, бодринг, картошка, отқулоқ ва қовоқда ҳам кўп миқдорда C витамини мавжуд.

    Эътибор беринг, C витамини бор маҳсулотларнинг барчаси мева ва сабзавотлар, ўсимликлар, шунингдек, полиз маҳсулотларидир.

    Ва яна бир муҳим нуқта. Юқори ҳарорат таъсирида аскорбин кислотанинг кимёвий тузилиши бузилади. Сув ва металл билан қоришганда ҳам худди шу такрорланади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, ошхонада C витаминига бой овқатларни тайёрлашда иссиқлик билан ишлов беришдан, металл қозон ва ликоплар каби идишларни фойдаланишдан сақланинг.

    Сирланган, шиша идишлар, пластмасса ёки ёғоч чўмичлардан фойдаланинг. C витаминининг «душмани» кислород (шунинг учун тўғралган маҳсулотларни узоқ вақт сақламанг, уларни дарҳол истеъмол қилинг).

    C витамини: фойдами ё зарар?

    C витамини фойдалими? Шубҳасиз! Иммунитетни ошириш, яраларни даволаш, холестерин даражасини пасайтириш, шамоллашда ёрдам бериш, қон қуйқаларини юмшатиш ва бошқалар. Дарвоқе, шамоллашни даволашда, иммунитетни мустаҳкамлаш ва тикланишни тезлаштириш учун C витамини дозасини ошириш тавсия этилиши бежиз эмас. Касалликнинг олдини олиш учун сиз кунига битта апельсин ёки киви ейишингиз мумкин.

    C витамини тиббий қадоқланган шаклларида ҳам мавжуд — ампула ва таблетка кўринишларда. Аскорбин кислотаси дозасини кескин ошириш зарур бўлган ҳоллардагина улардан фойдаланиш мумкин. Масалан, руҳий ёки жисмоний стресс кучайганда, қон кетишида, чуқур яралар, интоксикация кузатилганда.

    Таблеткалар шаклидаги C витамини кўпчиликка таниш. Биз кўпинча шамоллашни даволаш пайтида қабул қиламиз — сувда эрувчан таблеткалар. Оддий, эримайдиган, ёқимли ширин таъмга эга бўлган аскорбин кислотаси ҳам бор. Улардаги препаратнинг дозаси кичик, шунинг учун улар профилактика учун жуда қўл келади. Истеъмол қилиш бўйича кўрсатмалар тиббий восита қадоғида ёзиб қўйилган бўлади.

    Ампула шаклидаги C витамини фақатгина шифокор кўрсатмасига биноан қўлланилиши керак
    Тиббий маълумотга эга бўлган мутахассисгина касалликка қараб аниқ дозани белгилаши мумкин. Аксорбин кислотасининг афзалликлари шубҳасиз бир қанча, аммо ҳамма ҳам уни фаол тарзда қабул қила олмайди. C витаминини истеъмол қилишда эҳтиёт бўлиш керак бўлган касалликлар мавжуд.

    Дарвоқе

    Тиббиёт фанлари доктори, профессор Елена Малишева C витамини миқдори кўп бўлган учта озиқ-овқат номларини санади ва C витамини коронавирусга қарши ёрдам берадими, деган саволга жавоб берди:

    C витамини коронавирусдан ҳимоя қилмаслиги мумкин, аммо у жуда кўп фойдали хусусиятларга эга: витамин қон томирлар учун зарур, ажинлар пайдо бўлишининг олдини олади ва ҳатто, ақлий заифликдан ҳимоя қилади. Бундан ташқари, C витаминини таблеткалар орқали эмас, балки озиқ-овқатдан олиш яхшироқдир. Музлатилган қалампир, смородина, петрушка, музлатилган смородина — бу супермаҳсулотлар бўлиб, сиз организмингизни улар ёрдамида C витамини билан тўйинтиришингиз мумкин, — деди шифокор.
    Мавзуга доир:
    • Саримсоқ, асал, Д витамини: уларнинг қайси бири иммунитет тизимини мустаҳкамлайди, қайси бири йўқ?
    • Вазнни камайтиради, C витаминига бой ва тери ҳолатини яхшилайди: лимонли сув ичишни бошлаш учун 9 та сабаб

    19.01.2023, 16:30   Изоҳ (0)   18009
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фойдалангандан сўнг дарҳол қўл ювиш тавсия этиладиган кундалик буюмлар

    19.01.2023, 13:31

    Микротўлқинли печдан фойдаланишда кўпчиликка номаълум бўлган қулайликлар

    19.01.2023, 11:34

    Қалқонсимон без билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарувчи уйингиздаги 9 та заҳарли нарса

    18.01.2023, 21:42

    Музқаймоқ ейиш, кўпроқ ухлаш: томоқ оғриганда нималар қилиш керак?

    18.01.2023, 20:49

    Иштаҳасизликни енгиб ўтишнинг 12 усули: синаб кўринг, улар чиндан ҳам ёрдам беради

    18.01.2023, 17:21

    Белингизга қимматга тушадиган 6 та кундалик одат

    18.01.2023, 11:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.