Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов бошчилигида 16 январь куни кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Фото: Тошкент шаҳри ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Тошкент шаҳри ҳокимлиги ахборот хизмати

Мажлисда 16 январь куни президент ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарларига билдирилган жиддий танқид ва эътирозлардан келиб чиқиб, вазифалар белгилаб олинди.

Президент томонидан қайд этилган барча камчиликлар, аввало, бугунги кунда долзарб бўлган электр энергияси ва газ таъминотидаги узилишларни бартараф этишга асосий эътибор қаратилган.

Бир ҳафта мобайнида барча туманлардаги маҳаллаларда аҳолининг табиий газ ва электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш, содир бўлаётган узилишларни қисқа вақт ичида бартараф этиш вазифалари белгилаб олинган.

Бунинг учун мутасаддиларга ишга жиддий киришиш, бор имкониятлардан оқилона фойдаланиш, қўшимча кучларни жалб этиш топшириғи берилган.

Изоҳ

Sherali Ali

17 январ, 09:04

Yana bir haftada Inshaalloh kunlar isib, anomal sovuqlar ketadi. Har gal sovuq tushganda ishchi guruh tuzilar, rejalarni belgilab olishilarga bir hafta belgilelar, odamlar sovuqqotib o'tiraversin. Uyat sizlar.

Azizov

17 январ, 05:34

Toshkentda 16.01.2023 dan gaz bosimi ko'tarildi xuddi shu vaqtda bizning viloyatda gaz bosimi pasaydi. Elektr toshkentda kam o'chebdi xuddu gazdek viloyatlarda 24 soatda 3 martamas 5 marta o'chirilebdi bu Nima ko'z bo'yamachilekmi bundan sovuq kunlarda gaz bosimi yaxshi edi xalqni aldash oson xammasi SPEKTAKL uyushtirilgan

Ҳусан Янгибойев

17 январ, 02:15

Ассалому алайкум факат тошкент да бартараф киладими вилоятда хеч бумаса суйилтирилган газни вактида берса буларди

Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланишда айбланиб, 2 мингдан ортиқ эркак ҳибсга олинди
Дунё
АҚШ ҳарбийлари мамлакат осмонида учаётган Хитой шарини уриб туширди. Пекин норозилик билдирди (видео)
Дунё
“Путин менга Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берган” — Исроил собиқ бош вазири Беннет Россия президенти билан суҳбати ҳақида гапириб берди