ФИФА ЖЧ—2022 дан сўнг Аргентина ва Хорватия терма жамоаларига қарши интизомий иш очди.
Аргентина футбол ассоциациясига қарши иш терма жамоанинг Францияга қарши финалдаги ўйинида Халқаро футбол федерацияси интизом кодексининг икки моддасини бузгани учун очилган. Аргентина финалда тажовузкор хатти-ҳаракат қилган ва ҳалол ўйин тамойилларини бузган.
Шунингдек, Жанубий Америка вакиллари Қатарда бўлиб ўтган мундиал регламентини бузгани учун ҳам ОАВ ва маркетинг қоидаларига тегишли модда бўйича ҳам жазоланиши мумкин.
Ховатия футбол иттифоқи эса 3-ўрин учун Марокашга кечган баҳсда ФИФА тартиб-интизом кодексининг 13 (дискриминация) ва 16 (ўйин вақтидаги тартиб ва хавфсизлик) моддаларининг эҳтимолий бузилиши оқибатида жазоланиши мумкин.
Изоҳ (0)