Франция футбол федерацияси президенти Ноэл Ле Гре истеъфога чиқарилди.
FFF Ижроқўми Ле Грени камида федерация текшируви натижалари эълон қилинмагунча лавозимидан четлаштиришга қарор қилди.
Ташкилот вице-президенти лавозимида ишлаб Филипп Диалло Франция футбол федерацияси президенти вазифасини бажариб турадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Ле Гре собиқ футболчи ва мураббий Зинедин Зидан ҳақидаги сўзлари учун танқид остига олинган эди. Шунингдек, FFF нинг собиқ ходимлари уни номақбул хатти-ҳаракатлар қилишда айблаганди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)