«Ан-Насср» футболчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистонининг ЖЧ—2030 мезбонлиги учун ташлаган аризаси бўйича элчи бўлмайди.
«‘Ан-Насср’ жамоаси ОАВ томонидан Криштиану Роналдунинг жамоа билан шартномасида элчи бўлиш вазифаси ҳам қўшилган деган хабарлари асоссизлигини таъкидлайди.
Унинг (Роналдунинг) асосий диққати ‘Ан-Насср’ ва жамоадошлари билан ишлашга, шунингдек, клубнинг ривожига ҳисса қўшишга қаратилган», — дейилади Саудия Арабистони клуби баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик ҳужумчи Саудия жамоаси билан 2,5 йиллик шартнома имзолаган. Битимга кўра, Роналду йилига 200 миллион доллар маош олади.
Изоҳ (0)