• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Қорбобо машинаси билан янги ‘иномарка’мни пачоқ қилган». Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари ҳаётидаги энг қизиқарли ва унутилмас Янги йил воқеалари (видео)

    Тўкин дастурхон, яқинлар дийдори ва Янги йил безаклари... Ҳар бир оила йилнинг сўнгги кунини кўтарингки кайфиятда кутиб олишга ҳаракат қилади. Аммо, бу кун ҳам кутилмаган воқеалар билан эсда қолиши мумкин. Ўзбек санъат вакиллари ҳам Янги йил оқшомида кўплаб саргузаштларни бошларидан кечиришган.

    Ситора Фармонова

    Фото: Instagram / @sitorafarmonovaofficial

    Фото: Instagram / @sitorafarmonovaofficial

    — Айнан Янги йил оқшомидаги укам сабаб қўлимни эшик қисиб қолган. Аввалига оғриқ ўтиб кетар деб ўйлаганман. Аммо бармоқларим соат сайин шишиб, оғриқ ортаверган. Шундан кейин Янги йилга бир соат қолганида касалхонага боришимизга тўғри келган. «Шу куни тинч ўтирмадингларми?» деб шифокорлар бармоғим синганини айтишганди. Хуллас, гипс қилдириб уйга қайтгунимизга қадар Янги йил кириб бўлганди. Бу ҳаётимдаги энг оғриқли ва саргузаштга бой Янги йил байрами бўлган.

    Даврон Эргашев

    Фото: Instagram / @davronergashev

    Фото: Instagram / @davronergashev

    — Бир йил болаларни хурсанд қилай деб Қорбобони буюртма қилганман. Янги йил куни Қорбобонинг хизмат ҳаққи анчайин юқори бўлар экан. «Майли пул кетса ҳам болалар қувонсин», деб Қорбобони чақиртирганман. Ўша пайтда янги иномарка машинани харид қилгандим. Бир пайт «тарақ» этган овоз чиқди. Ҳайрон бўлиб кўчага чиқсам, Қорбобо машинамнинг ортидан келиб урган экан. Болалар уни кўриб хурсанд, мен эса машинамни кўриб кайфиятим тушган. Аксига олиб Қорбобога оғир ҳам гапиролмаганман. Хуллас, ўша йили Қорбобонинг келиши менга жуда қимматга тушган.

    Ёрқинхўжа Умаров

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    — Саккиз йил ишдан эртароқ келиб, уйдагилар билан Янги йилни кутиб оламан десам ҳеч ким уйда йўқ. Улар менга айтмай. Меҳмонга кетишган экан. Аксига олиб, ортимга ҳам қайтиб кетолмай қолганман. Чунки 10 дақиқадан сўнг байрам кириши керак эди. Хуллас уйга кириб, мандаринни еб Янги йилни кутиб олганман. Ҳозирча ҳаётимдаги энг унутилмас Янги йил шу бўлган.

    Элмурод Ҳақназаров

    Фото: Instagram / @elmurodhaqnazarov

    Фото: Instagram / @elmurodhaqnazarov

    — Уч-тўрт йил олдин байрам куни болаларни қувонтирай деб салют сотиб олганман. Соат ўн иккига бонг урганида оилавий кўчага чиққанмиз. Салютни отиб уйга кирсак, молхонадаги иккита қўйни «уриб» кетишибди. Маҳалла нозири келган, хуллас йил баённома тузиш билан бошланган (кулиб).

    Шоҳида Узоқова

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    — Ҳаётимдаги унутилмас Янги йилни анча йил аввал онам, опаларим даврасида кутиб олганман. Хонтахта атрофига кўрпачалар солиб, оддийгина дастурхон безатиб самимий суҳбат қургандик. Ўша кундан биттагина расм эсдалик бўлиб қолган. Яқинларимни соғинсам ўша расмга қараб қўяман. Ҳозир катта стол-стулни турли ноз-неъматлар билан ясатиб. Байрамни кутиб оламиз. Афсуски, унга яқинларим дийдори ва самимий суҳбати етишмайди.

    Шоҳруххон

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    — Ҳаётимдаги энг унутилмас Янги йил ўтган йили содир бўлди. Туркиядаги концертим сабаб, оиламни ҳам ўзим билан олиб кетдим. Концерт 31 декабрда бўлди, уни ўтказиб оилам билан машинага ўтириб кетаётгандик. Аксига олиб, тирбанд йўлда қолиб кетдик. Ва оилам билан байрамни машинада кутиб олишимизга тўғри келди.

    Дилшод Назаров

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Шу кунгача нечта Янги йил байрамини нишонлаган бўлсам, ҳаммаси ўзига хос ўтган. Чунки бу кун оиламизда қўшалоқ байрам. Онам ҳам айнан Янги йил оқшомида дунёга келган. Баъзан Янги йил йўқ, деган гапларни эшитиб қолсам биз байрамни эмас. онамнинг шукрона кунларини нишонлаяпмиз, деб кулиб қўяман.

    Озода Нурсаидова

    Фото: Instagram / @ozodaofficial

    Фото: Instagram / @ozodaofficial

    — Ҳаётимдаги энг унутилмас Янги йилни 2002 йили кутиб олганман. Ўшанда рейс қолдирилгани учун аэропортда қолиб кетганмиз. Ҳамманинг кайфияти ёмон бўлса-да, терминалда ўзимизча байрам ташкиллаштирганмиз (кулиб). Санъаткорларнинг ҳаётида бундай унутилмас байрамлар кўп бўлади. Чунки улар ҳамиша хизматда. Байрам куни бемалол дам олиб ўтирганимни эслолмайман. Ҳамиша бир тадбирдан, иккинчисига шошамиз. Баъзан Янги йилни йўлда кутиб олган пайтларимиз ҳам бўлади.

    Ҳамдам Собиров

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    — Илгари байрам қадрини унчалик тушунмасдим. Ҳозир энг яхши байрам ота-онам, сингилларим даврасида ўтганини янада яхши ҳис қиляпман.

    Озод Хуррамов

    Фото: Instagram / @liil.кҳурамов

    Фото: Instagram / @liil.кҳурамов

    — Назаримда ҳаётимдаги унутилмас Янги йил бу йил содир бўлади. Чунки бу йил Янги йилнинг ватанида қарши олишни режалаштиряпман. Бундан ташқари, бу йил Озода Нурсаидова билан куйлаган дуэтимиз «Мавсум хитлари»да ғолибликни қўлга киритди. Шунинг учун Янги йилни янада, кўтарингки руҳда кутиб олсам керак.

    Достон Эргашев

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    — Байрам билан боғлиқ унутилмас воқеалар жуда кўп бўлган. Масалан. Бир йили байрамни тирбандликда қолган машинам ичида кутиб олганман. Шукрки, 3 йилдан буён байрамни оила даврасида нишонлаш насиб этяпти.

    Улуғбек Раҳматуллаев

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    — Байрамни ҳеч қачон ёмон хотиралар билан эсламаслик керак. Қувончли кундан ҳамиша халқ хизматида эканлигимдан хурсандман. Аммо бир йил чарчаб, ухлаб қолганман. Эрталаб уйғонсам, Янги йил аллақачон кириб бўлган экан.

    31.12.2022, 20:49   Изоҳ (0)   22534
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2022 йилда ҳаётдан кўз юмган ўзбек санъати вакиллари (фото)

    31.12.2022, 18:58

    Маколей Калкин ва Барбара Брильска: Янги йилда ҳамма севиб томоша қиладиган фильмлар қаҳрамонлари ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    31.12.2022, 16:48

    2022 йилда фарзандли бўлган шоу-бизнес вакиллари (фото)

    31.12.2022, 14:51

    2022 йилда ўз бахтини топиб, оила қурган ўзбекистонлик машҳурлар (фото, видео)

    31.12.2022, 12:50

    Байрамона кайфият улашувчи Янги йил ҳақидаги 5 та фильм

    31.12.2022, 10:49

    Instagram: Онасини Умра сафаридан кутиб олган Зиёда, Ҳосила Раҳимова Янги йилни Нью-Йоркда қарши олади, Манзура ҳижобини ечгани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

    30.12.2022, 23:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олийгоҳ битирувчисини ишга олган корхонага имтиёзли кредит берилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:05

    Ўзбекистонда бешта олийгоҳга киролмаган талабгор олтинчисига қабул қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 8 август, 16:48

    Энди олийгоҳлар давлатдан тўпланган балларига қараб пул олади

    Ўзбекистон | 8 август, 16:41

    Биргина реклама пулига пойтахтдан квартира: машҳурлар ижтимоий тармоқлардан қанча даромад олади?

    Лайфстайл | 8 август, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    Ўзбекистон | 8 август, 16:16

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    Олтинга бурканган қаср: Трамп Оқ уйга қандай ўзгартиришлар киритди? (фото)

    Дунё | 8 август, 16:00

    Шавкат Мирзиёев ишга жойлашишни ҳисоб-китоб қилишдаги камчиликларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 8 август, 15:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.