Марказий банк томонидан Smart Bank’га банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, банк ўз фаолиятини Тошкент шаҳрида амалга оширади. Марказий банк Smart Bank’га компанияни рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилган.
Аввалроқ Марказий банк Ўзбекистондаги иккита банкдан лицензияларни қайтариб олгани ҳақида хабар берилган эди. Булар «Туркистонбанк» ва Hi-Tech Bank. Кейинчалик Hi-Tech Bank Марказий банк қарори юзасидан судга мурожаат қилгани маълум бўлди.
Изоҳ (0)