Озарбайжоннинг Боку шаҳрида шахмат бўйича гроссмейстер Вугар Гашимов хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтди.
Мусобақада дунёнинг номдор 10 гроссмейстерлари қаторида рапид йўналиши бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби Нодирбек Абдусатторов ҳам бош соврин учун дона сурди ва блиц йўналишида ҳам ғалаба қозонди. Аввалроқ Нодирбек рапид йўналишида ғолибликни нишонлаган эди.
Шу тариқа Абдусатторов Вугар Гашимов—2022 хотирасига бағишланган супертурнир чемпионига айланди.
Изоҳ (0)