Клаудио Ранери «Кальяри» жамоаси бош мураббийига айланди.
71 ёшли мутахассис Б Серия вакили билан 2025 йил ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
«Кальяри» ҳозирда Италия иккинчи дивизиони жадвалининг 14-ўрнида бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ранери 1988—1991 йилларда ҳам «Кальяри»да ишлаган. Клаудио 1989 йилда жамоани C Сериядан Б Серия чиқишига ҳисса қўшган. Шундан сўнг 1990 йилда юқори дивизионга олиб чиққан.
Ранерининг сўнгги клуби «Уотфорд» эди. Мутахассис 2022 йил январь ойида истеъфога чиққанди.
Изоҳ (0)