• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жосусликда айбланган француз капитани — «Дрейфус иши», Россияда учта поезд тўқнашуви ва АҚШ ядровий ҳужум уюштирадиган СССРдаги нишонлар рўйхати. Кун хронологиясида 22 декабрь

    22 декабрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан бир неча йил давомида бутун Европа диққат марказида бўлган «Дрейфус иши», Россияда темир йўл ходимларининг хатоси туфайли учта поезд тўқнашуви ҳамда АҚШнинг СССР ҳудудида ядровий зарбаларни бериш бўйича нишонлари рўйхатининг эълон қилинишига оид фактлар ўрин олган.

    Бутун Европа диққат марказида бўлган «Дрейфус иши»

    1894 йил 22 декабрь куни Франция бош штаби офицери Алфред Дрейфуснинг Германия империяси фойдасига жосуслик қилишда айбланишига оид «Дрейфус иши» бўйича суд жараёнлари бошланган эди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    1894 йил сентябрда француз разведкаси қўлига аноним варақа келиб тушади, унда муаллиф Германиянинг Париждаги ҳарбий атташеси полковник Шварскоппенга ҳарбий вазирликнинг бешта махфий ҳужжатини сотишга тайёрлигини билдирган. Бу каби ҳолатда амалга ошириладиган биринчи иш — ушбу ҳужжатлардан фойдаланиш имкониятига эга шахсларни аниқлаш эди. Гумонланувчилар доирасидан олти офицер ўрин олган: насл-насабли беш нафар ҳарбий ва асли элзаслик яҳудий бўлган капитан Алфред Дрейфус.

    Шу йилнинг 15 октябрь куни намунали офицер ҳибсга олинган ва давлатга хиёнатда айбланиб, ҳарбий судга топширилган. 22 декабрда ёпиқ эшиклар ортида суд бошланган. Капитан ҳуснихатининг экспертизаси асосий далил бўлиб хизмат қилган, аммо кейинчалик у сохталаштирилгани маълум бўлади. Махсус хизмат ходимлари судьяларга мунтазам равишда айбланувчи ва унинг ҳимоячилари бехабар бўлган баъзи «махфий маълумотларни» тақдим этиб келган. Суд жараёнлари бошлангунга қадар La Libre Parole газетаси капитаннинг «хиёнати»ни аниқ факт сифатида ёритиб, унинг яҳудийлардан келиб чиқишига урғуни берган. 1895 йил 5 январь куни барча унвон ва лавозимларидан маҳрум этилган Дрейфус умрбод озодликдан маҳрум этилади. У Франция Гвианасидаги Иблис оролида жойлашган қамоқхонага жойлаштирилган.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    1896 йил март ойида дастлабки гумонланувчилар қаторида бўлган майор Эстерхазининг маъшуқаси контрразведкага у доимо Германияни мақтаб, Францияни сўкиб келганини билдирган. Контрразведка бошлиғи Жорж Пикар ҳолат бўйича текширув ўтказишни буюради. Аниқланишича, Эстерхази олаётган маошидан кўпроқ сарфлаган ҳолда яшаб келган. Ҳуснихат бўйича экспертиза Германия ҳарбий атташесига ёзилган варақни айнан у ёзганини тасдиқлаган. Аммо Пикар бу ҳақда ҳарбий вазирга ҳисобот берган ва лавозими пасайтирилган ҳолда, Тунисга юборилган. Янги хизмат жойига кетиш вақтида у аниқланган фактларини дўстларига айтишга улгуриб қолган. Бу маълумотлар сенат раисининг ўринбосари, Дрейфусни айбсиз дея эълон қилган Шерер-Кестнерга етиб борган. 1897 йил ноябрда маҳкум капитаннинг укаси Матье матбуотда Эстерхазини хиёнатда айблаган.

    Пикарнинг собиқ қўл остидаги ходимлардан бири бўлган ва Дрейфусга қарши айблов томонининг асосий гувоҳи майор Анри «Дрейфус иши»нинг қайта кўриб чиқилишига қарши кўрсатади. Аввалига у итальян ҳарбий атташесининг германиялик ҳамкасбига ёзган мактубини қўлга киритиб, тегишли равишда унга ўзгартириш киритади. Унинг манипуляциялари натижасида ушбу мактуб ҳам Дрейфусга қарши ишлайди. 1898 йил январида суд қилинган майор Эстерхази оқланади ва у яҳудийлар найранги қурбони дея эълон қилинади.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Кўп сонли дуэллар юз берган. Хусусан, Пикар Анри билан, кейинроқ ўз бошлиғи, бош штаб бошлиғи генерал Гонзанинг собиқ ёрдамчиси билан жанжаллашган. Мамлакатда яҳудийларга қарши тартибсизликлар тўлқини авж олган. Шу билан бирга, Эстерхазини оқлаган судьяларнинг нохолислиги кўплаб Франция фуқароларининг норозилигига сабаб бўлган.

    «Дрейфус иши» сабаб ҳукуматлар истеъфо берган ва кўп йиллик дўстликлар тугаб битган. Le Figaro’нинг машҳур карикатурасининг биринчи қисмида меҳмонлар тушлик учун тўплангани тасвирланган бўлса, иккинчисида улар бир-бири билан жиққа мушт бўлганини кўриш мумкин эди.

    1899 йил февралда либерал сиёсатчи Эмиль Лубе Франция президентига айланган. Ҳарбийлар унинг сайланишига омадсиз исён билан жавоб қайтарган. Бир неча ойдан кейин суд «Дрейфус иши»ни қайта кўриб чиқишни бошлаган. Оммавий ҳаяжон ва эҳтирослар кескинлиги ҳаддан ташқари чегарага етган: жараён вақтида Дрейфуснинг ҳимоячиси Лаборига суиқасд уюштирилган ва у енгил жароҳат олган. Айблов гувоҳлари сифатида беш нафар ҳарбий вазир чиқиш қилган.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Ҳимоячи Дрейфус мактуб юборгани айтилган немис атташеси Шварскоппен ва Италия атташеси Паницарди чақирилишини талаб қилган, бироқ сўров рад этилган. Аммо Шварскоппен матбуот орқали баёнот бериб, у мактубни Эстерхазидан олганини билдирган. Германия ҳукумати ҳатто расмий баёнот билан чиқиб, Дрейфус билан ҳеч қачон ишламаганликларини билдирган.

    Суд 1899 йилнинг 7 августидан 9 сентябрига қадар давом этган. Судьяларнинг аксарияти (беш нафари) Дрейфусни яна айбдор деб топган, бироқ унинг айбловлари енгиллаштирилган. Натижада унга белгиланган умрбод қамоқ жазоси 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этишга алмаштирилган. Дрейфус тарафдорлари ҳукмни адолатсиз деб ҳисоблаган: Дрейфус айбдор бўлса, жазони енгиллаштиришдан маъни йўқ, айбсиз бўлса, гап-сўзсиз қўйиб юборилиши керак.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    19 сентябрь куни президент ўз фармони билан Дрейфусни афв этган. 1903 йилда Дрейфус кассацион шикоятни киритган ва у уч йил давомида кўриб чиқилган. 1906 йилда янги суд Дрейфусни буткул айбсиз деб топган. Франция Миллий йиғинининг 442 депутати 32 нафарига қарши Дрейфусни ҳарбий хизматга майор унвони билан қайтариш ва Фахрий легион ордени билан тақдирлаш тўғрисидаги махсус қонунни қабул қилган.

    Темир йўл ходимларининг масъулиятсизлиги сабаб тўқнашиб кетган учта поезд

    1990 йил 22 декабрь куни Елниково станциясининг навбатчиси 2-асосийдан 4-қабул—жўнатишга йўналтирувчи темир йўл стрелкаси ёлғон бандликни кўрсатаётганини пайқаб қолган — унда бирорта таркиб йўқ эди, аммо таблода қизил чироқлар ёнган ва стрелкани силжитиш имконсиз бўлган. Навбатчи қайд журналига бу ҳақда ҳеч нарса ёзмаган.

    Фото: «Belpressa.ru»

    Фото: «Belpressa.ru»

    Навбатчи Шепил носозликни бартараф этиш бўйича электромеханик Фирсовни чақирган, бироқ у нуқсоннинг асл сабабини аниқлай олмаган (кейинроқ маълум бўлишича, ҳодиса симларнинг узилиши ва рельслар билан алоқанинг ёмонлиги сабаб юзага келган). Натижада электромеханик реленинг контактларига ўтиш мосламасини ўрнатиб, уни қайта зарядлаш билан таъминлаган ва стрелка доимий равишда ушбу ҳудуд бўшлиги бўйича ёлғон маълумотни кўрсатишни бошлаган.

    22 декабрь кечқурун Елникова станциясига жанубдан 57 та вагондан иборат 3062-сонли юк поезди яқинлашган. Таркибни ён тўртинчи йўлга жойлаштиришга қарор қилинган, бу унинг ортидан келаётган йўловчи поездига халақит бермаслиги учун эди. Таркиб ён йўлга олиб кирилганида унинг охирги вагони стрелка олдида қолган, аммо датчик буни кўрсатмаган.

    Бунинг барчасини зудлик билан бартараф этиш керак эди, аммо юк поездининг ортидан жанубдан Кисловодск—Ленинград йўналиши бўйича 22-сонли тезюрар поезд келаётганди. 21 та вагондан иборат таркибда 500 га яқин йўловчи бўлган.

    Локомотив бригадаси юк вагонлари йўлни тўсиб қўйганини светофорнинг яшил чироғи ёнганидагина пайқаб қолган. Адашиб кетган машинст фавқулодда тормозланишни босган, аммо олдиндаги тўсиққа 300 метргина қолганди. Соатига 90 километр тезликда ҳаракатланган поезд йўл олдида турган вагонлар билан тўқнашган.

    Фото: «Belpressa.ru»

    Фото: «Belpressa.ru»

    Кучли зарба оқибатида вагон изопентан (каучук, автомобиль ва авиация бензинини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган кимёвий модда) ортилган цистернани тешиб ўтган. Ёнилғи ташқарига оққан ва кучли портлаш содир бўлган. Оқибатда йўловчи поездининг электровози 50 метр олдинга силжиб, асосий биринчи йўлни тўсиб қўйган.

    Саккизта йўловчи вагони худди болалар ўйинчоқлари каби рельсдан чиқиб кетган, қолган 30 таси инерсия бўйича оловли коридор орқали силжиган. Нима бўлаётганини тушунмасдан ваҳимага тушган одамлар қалин ойналарни синдиришга ва эшикларни очишга уринган.

    Бу вақтда асосий биринчи йўлдан Москва—Новороссийск йўналиши бўйича ҳаракатланаётган 237-сонли йўловчи поезди келаётганди. Унинг ичида 200 га яқин йўловчи бўлган. Ёнғинни кўрган машинист зудлик билан фавқулодда тормозланишни босган, бироқ у ҳам тўқнашувдан қоча олмаган. Таркиб тўғли алангага келиб урилган — еттита вагон ёниб кетган ва бахтли тасодиф билан бу поезда ҳеч ким ҳалок бўлмаган.

    Фото: «Belpressa.ru»

    Фото: «Belpressa.ru»

    Тергов давомида поездлар ҳалокати электромеханик Фиросов, станция бошлиғи Трифонов, навбатчи Шепилнинг масъулиятсизлиги сабаб юзага келганини аниқлаган. Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 11 киши, жумладан, 22-сонли поезд бригадаси ходимлари ҳалок бўлган, 55 киши шифохонага жойлаштирилган. Фожиада 2 та электровоз, 17 та йўловчи ва 5 юк вагони ёниб кетган, 800 метр темир йўлга ва шунча узунликдаги алоқа тармоғига шикаст етган. Молиявий зарар 1,5—2 миллион рублни ташкил этган. Мазкур участкадаги поездлар қатнови 36 соатга тўхтаб қолган.

    АҚШда ядровий зарбалар бериладиган нишонлар рўйхатининг эълон қилиниши

    Бундан етти йил олдин 22 декабрь куни АҚШ Миллий архивлар ва ҳужжатлар бошқармаси СССР билан ядровий уруш юз бергудек бўлса, қайси нишонларга зарбалар берилиши тўғрисидаги 1956 йилги ҳужжатни эълон қилганди.

    Фото: Unian

    Фото: Unian

    1956 йилга ёзилган «Атом қуролидан фойдаланиш шартлари бўйича тадқиқотлар» ҳужжати СССР, Шарқий Европа ва Хитойдаги нишонларни ўз ичига олади. Москвада 179 та, Ленинградда эса 145 та объект ҳужумга учраши мумкин эди. Уруш бошланган тақдирда Америка бомбардимончилари барча нишонларга зарбаларни амалга ошириши талаб этилган.

    Ҳарбий объектлардан ташқари, ҳужжатда тинч аҳолига ядровий зарбаларни уюштириш ҳам белгиланган. Бу рақибнинг руҳиятини чўктириши ва урушда ғабалани таъминлаши кўзда тутилган.

    «Режа ва унга илова қилинган иккита рўйхат АҚШ Стратегик авиация қўмондонлиги (SAC) томонидан 1956 йилда тузилган. Одатда бундай ҳужжатлар абадий махфий сақланади, шу сабабли ядровий уруш режаларидан махфийлик тамғаларининг олиниши орқали АҚШ яна бир бор россияликларга ўзининг ядровий қуролини эслатиб қўймоқда», — дейилганди ўша вақтда ёзилган хабарларда.

    АҚШнинг эски нишонлари қаторидан Ленинград ҳудуди ва у ерда жойлашган 145 та объект ўрин олган. 1945 йилда Хиросимага ташланган бомбадан қуввати 4 минг баробарга кучли бўлган 60 мегатоннали термоядровий бомба ҳарбий ва транспорт инфратузилмаси объектини ишғол этиши лозим эди. Алоҳида қатор билан аҳолини йўқ қилиш ҳам кўрсатилган. Хусусан, 13 та зарба билан энергетика объектларига зарба бериш кутилган.

    Фото: Unian

    Фото: Unian

    Шунингдек, 11 та нишонлар қаторидан «оммавий ахборот воситалари» ва «темир йўл инфратузилмаси» банди ўрин олган. Яксон этиладиган объектлар рўйхатида, ҳарбий штаблар, ҳарбий билим юртлари, ҳарбий-денгиз базаси ва сув ости кемалари базалари, кемасозлик заводлари ва порт инфратузилмалари, турли омборлар ҳамда саноат объектлари бўлган. Ядровий зарба Ленинград атрофидаги ҳудудларга ҳам амалга оширилиши режалаштирилган.

    Бундан ташқари иккита ядровий зарба Сестрорецк шаҳрига берилиши керак эди. Бу ердаги завод ва аҳоли нишонга олинган. Шу билан бирга, ядровий апокалипсис фақатгина Шимоли-Ғарбда режалаштирилмаган. Москвадаги 179 та объектга ҳужум уюштирилиши лозим бўлган. Совет аҳоли пунктларидан ташқари бомбалар Пекин, Берлин ва Варшавага ҳам ташланиши режага киритилган. Ядровий зарядлар авиация ёрдамида етказилиши белгиланган. Америка ҳарбийларининг ҳисоб-китобларига кўра, атом зарбалари 1959 йилда берилиши мумкин эди.

    СССРга қарши ядровий кампанияни икки босқичда ўтказиш режа қилинган. Биринчи навбатда ҳарбий инфратузилма объектлари, хусусан, штаблар, аэродромлар, учириш марказлари, техникалар жойлашган базалар бомбардимон қилишини керак. Биринчи ҳужум тўлиқ устунлик учун етарли бўлмаса ва СССРда жавоб зарбасини бериш имконияти сақланиб қолса, совет ҳарбий саноатининг моддий асослари портлатилиши лозим бўлган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Францияда ҳокимият тепасига келган де Голл, Кипрдаги «Қонли Рождество» ва Шотландияда портлатилган самолёт. Кун хронологиясида 21 декабрь

    22.12.2022, 09:30   Изоҳ (0)   32883
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Путиннинг шафқатсиз урушига қарши биргаликдаги курашимизда сиз билан ёнма-ён туриш шарафдир». Байден — Зеленский билан учрашувда

    22.12.2022, 09:24

    «Украина ҳеч қачон таслим бўлмайди. Биз ғалаба қозонамиз». Зеленский АҚШ Конгрессида нутқ сўзлади

    22.12.2022, 09:01

    Зеленский АҚШга етиб келди. Бу унинг Украинада уруш бошланганидан бери биринчи хорижий ташрифидир (фото)

    21.12.2022, 23:34

    Россияда аёл маҳбусларни Украинадаги урушга юбориш таклиф қилинди

    21.12.2022, 23:31

    Эронлик хакерлар Исроилдаги ҳар қандай кузатув камераларини бошқара олади — ОАВ

    21.12.2022, 22:31

    «Дарё» кундалигида 21 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    21.12.2022, 22:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Систит — бу уят эмас!


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45

    “Украина ўт очишни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда” — Владимир Зеленский

    Дунё | 2 июн, 23:30

    Парижда Макроннинг ҳайкали ўғирлаб кетилди

    Дунё | 2 июн, 23:15

    Япония 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисни иш билан таъминлайди

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:58

    Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Нималарга келишилди?

    Дунё | 2 июн, 22:40

    Ямал “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 2 июн, 22:28

    Наманганда Onix люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган қиз узр сўради (видео) 

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.