Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 21 декабрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 8,35 сўмга тушиб, 11 277,83 сўмни ташкил қилди. Евро 13,69 сўмга ошиб, 11 996,23 сўм бўлди. Рубль 6,28 сўмга пастлаб, 163,53 сўм бўлди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет икки кун кўтарилиб, 11 286,18 сўмни ташкил қилганди, евро ошиб, рубль тушганди.
Изоҳ (0)