Шавкат Мирзиёевнинг 20 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида дунёдаги ҳозирги мураккаб шароитда очиқ ва прагматик, ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган ташқи сиёсат изчил давом эттирилиши таъкидланди.
Қайд этилишича, бундан кейин ҳам асосий эътибор Марказий Осиёдаги барча қўшни мамлакатлар ва дунёдаги стратегик шериклар бўлган давлатлар, халқаро ташкилотлар билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтиришга қаратилади.
Миллий хавфсизликни таъминлаш, Қуролли кучлар жанговар салоҳиятини ошириш борасидаги ишлар янги босқичга олиб чиқилади.
«Биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз», — деди президент.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)