Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ЖЧ—2022 финали доирасида кечган Аргентинага қарши баҳсда (3:3, 4:2) ҳет-трик қайд этди.
Франциялик футболчи иккита мундиал финалида гол уришган тарихдаги олтинчи футболчига айланди.
Унга қадар бразилияликлар Вава (1958, 1962), Пеле (1958, 1970), германиялик Паул Брайтнер (1974, 1982) ва франциялик Зинедин Зидан (1998, 2006) бу натижага эришганди.
Аввалроқ Мбаппе Жаҳон Чемпионатлари финалларида тўртта гол урган илк футболчи бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)