Футбол бўйича ЖЧ—2022 финалида Аргентина пенальтилар сериясида Франция устидан ғалаба қозонди.
Жанубий Америка жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони 2018 йил август ойидан буён бош мураббий вазифасини ўтаб келмоқда. Шу вақт мобайнида Аргентина билан бирга 3 та кубокни боши узра баланд кўтарди. 2021 йилда Америка Кубоги финалида Бразилия 1:0 ҳисобида мағлуб этилди. 2022 йил июнь ойида Евро—2020 ғолиби Италияга қарши Финалиссимада майдонга тушган Аргентина 3:0 ҳисобида зафар қучди.
ЖЧ—2022 да эса амалдаги Жаҳон чемпиони Франция устидан пенальтилар сериясида ғалаба қозонди. 44 ёшли мутахассис Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган энг ёш мураббийга айланди.
Шунингдек, Скалони Америка Кубоги ва Жаҳон Чемпионатида ғолиб чиққан илк мураббий бўлди.
Изоҳ (0)