Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россияда Украинага яна 3—4 марта ёппасига ҳужум қилиш учун етарли ракеталар қолди. Бу ҳақда Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексей Данилов маълум қилди.

Алексей Данилов

Алексей Данилов
Фото: UNIAN

Унинг айтишича, Россия ракеталарни қўллаш меъёридан аллақачон ўтиб бўлган. Бироқ ракеталардан бундай фойдаланиш Россия қўшинлари учун номақбулдир.

«У ҳолда улар бутунлай ракетасиз қолади, бу эса номақбул ҳолат, ахир уларда умуман бошқача вазиятлар юзага келиши мумкин, шу сабабли улар қандайдир захира қолдириши керак. Бироқ уларда С-300 ракеталари бор, уларни, афсуски, бизнинг шаҳарларимизга қарши ишлатишяпти», — деди Данилов.

Унинг қўшимча қилишича, Эрондан баллистик ракеталар етказиб берилиши хавфи ҳам мавжуд.

Аввалроқ Россия Украинани ўққа тутишда Х-55 ракеталарини қўллагани, уларни Москва қачонлардир Киевнинг ўзидан олгани маълум бўлган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади