Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Оқ уй вакили Жон Кирби АҚШ раҳбарияти Россия Киевга ҳужум қилишга тайёрланаётганидан дарак берувчи белгиларни кўрмаётганини айтди. Шу билан бирга, у АҚШ раҳбарияти фронтдаги вазиятни кузатишда давом этишини ваъда қилди.

Жон Кирби

Жон Кирби
Фото: Оқ уй

«Мен разведка маълумотлари тафсилотларини келтириб ўтирмайман, аммо айнан ҳозир Киевга ҳужум тайёрланаётганини билдирувчи ҳеч қандай далилларни кўрмаяпмиз», — деди Кирби брифингда.

15 декабрь куни Украина қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний Киевга ҳужумни Россия учун ҳарбий низони тугатишнинг энг оддий усули деб атади, бироқ Россия ҳарбий раҳбарияти Донбассга бор эътиборни қаратишга қарор қилди.

10 октябрдан буён Россия Украина энергетика инфратузилмасига зарбалар бериб келмоқда. 16 декабрь куни Украина ҳукумати Киев, Харьков, Николаев, Днепропатровск ва Тернопол вилоятларидаги портлашлар ҳақида хабар берди. «Укрэнерго» электр энергия тизими оператори фавқулодда вазият ҳақида эълон қилди.

29 март куни Россия Мудофаа вазирлиги Киев ва Чернигов йўналишларида ҳарбий фаоллик камайтирилганини эълон қилди. Бу қарор Россия ва Украина делегациялари ўртасида Истанбулда бўлиб ўтган музокаралардан кейин қабул қилинди. Май ойида музокаралар Украина томони ташаббуси билан тўхтатилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Италиянинг аграр соҳага оид университетлари филиаллари очилади
Дунё
Россияда “Сарой тўнтаришлари”нинг бошланиши, парвоз вақтида портлаб кетган “Челленжер” ва генерал Власовнинг хоинлиги. Кун хронологиясида 28 январь
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади