Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Дизайнер, актриса Шаҳзода Муҳаммедова турмуш ўртоғи ва қизалоғи Милана билан Дубайда дам олаётгани акс этган видеони эълон қилди.

Актриса Ситора Фармонова Янги йил байрами учун тайёрланаётган кўрсатувларнинг бирида хонанда Шоҳжаҳон Жўраев билан дуэт куйлашини маълум қилди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Актёр Азиз Раметов илк марта ота бўлди. Актриса Барчин Ғофурова бу ҳақда саҳифасида маълум қилиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметовани олтинчи марта неварали бўлгани билан табриклади.

Баҳора Арслонова саҳифасига янги суратини жойлади.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Рашид Холиқов оила аъзолари билан биргаликда кечки овқат тановул қилгани акс этган видеони эълон қилди.

Хонанда Юлдуз Турдиева янги сурати билан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Актриса Шаҳзода Матчонова хонадонидаги Янги йил байрами учун безатилган арчани мухлисларига кўрсатди.

«Браво» кулги жамоаси аъзоси Шаҳло Зоирова хонанда Умидахон билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Шунингдек, Шаҳло Зоирова Янги йил дастурида инстаблогер, хонанда Liil Xurramov билан дуэт куйлади.

Маҳоратли раққоса Паризода испан аёллари образида кўриниш берди.

Ситора Фармонова ҳамкасблари Ойдин Юсупова ва Жамила Ғофурова билан тушган суратини обуначиларига тақдим этди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Хонанда Севинч Мўминова янги образини мухлисларига тақдим этди.

Актриса Ойдин Юсупова фолловерларига янги суратини кўрсатди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Хонанда Гулсанам Мамазоитова тўй хизматларининг бирида ҳамкасби Малика Эгамбердиева билан суҳбатлашгани акс этган видеони эълон қилди.

Актёр Бобур Йўлдошев обуначиларига янги суратини намойиш қилди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Инстаблогер, актриса Феруза Норматова янги уйига кўчганидан сўнг хонадонида таъмирлаш ишларини олиб бораётган қўшниларидан шикоят қилди.

Хонанда Лола Дубайда қизлари Шаҳина, Аиша ва ўғли билан тушган суратини эълон қилди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Қизиқчи Зокир Очилдиев 15 декабрь куни хонанда Маҳмуд Намозов қизини турмушга бераётгани ҳақида мухлисларига гапириб бериб, ёшларга бахт тилади.

Маҳмуд Намозов қизининг тўйида телебошловчи Толибжон Исроилов, хонандалар Шоҳруххон, Абдурашид Йўлдошев, Женисбек Пиязов ва бошқа ўзбек шоу-бизнесининг таниқли вакиллари иштирок этди.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда туризм: кеча ва бугун
Маҳаллий
Соғлиқни сақлаш вазири: Таълимда ўзгариш қилмас эканмиз, тиббиёт ҳам ўзгармайди
Маҳаллий
“Оила аъзолари томонидан мунтазам жинсий зўравонликка учраётган болалар ҳам топилади” — Болалар омбудсмани