Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мултимиллиардер Илон Маск электромобиль ишлаб чиқарувчи Tesla компаниясининг 3,58 миллиард доллар қийматидаги яна 22 миллион дона акциясини сотди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

АҚШ молиявий регуляторига берилган аризага кўра, акциялар шу ҳафтанинг душанба, сешанба ва чоршанба кунлари сотилган. Улар нима сабабдан сотувга чиқарилгани маълум қилинмади.

SEC маълумотлар базасига кўра, битта акциянинг нархи 156-176 долларни ташкил қилган.

Бу йил давомида Маск томонидан сотилган Tesla акцияларининг умумий ҳажмини деярли 40 миллиард долларга етказди.

Молиявий бозор маълумотлари провайдери Refinitiv маълумотларига кўра, Маск ҳали ҳам 13,4 фоиз улуш билан Teslaнинг энг йирик акциядори бўлиб қолмоқда.

Аввалроқ ноябрь ойи бошида Илон Маск 3,9 миллиард долларлик 19 миллион дона акция сотгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар