Октябрь ойида Ўзбекистондаги эски уйлар нархи қандай ўзгаргани таҳлил қилинди. Бу ҳақда «Дарё»га Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар бермоқда.
Ноябрь ойида иккиламчи бозорда (эски уйлар) уй-жойларнинг ўртача нархи 3,9 фоизга ошди (июль ойида — 2,5 фоиз, август ойида — 0,5 фоиз, сентябр ойида — 1,1 фоиз, октябрь ойида — 2,3 фоиз).
Йил бошидан буён иккиламчи бозорда уй-жойларнинг тез ўсиши кузатилмоқда. Хусусан, мамлакатда 1 квадрат метр учун уй-жой нархи 15,8 фоизга ошди.
Иккиламчи уй-жой нархларининг энг сезиларли ўсиши Тошкент — 22,9 фоиз, Навоий — 22 фоиз вилоятлари ва Тошкент шаҳрида — 22,7 фоиз кузатилди.
Пойтахтда иккиламчи уй-жой бозоридаги нарх бир ой ичида 2,4 фоизга қимматлашди (июль ойида — 2,4 фоиз, август ойида — 1,4 фоиз, сентябр ойида — 1,7 фоиз, октябрь ойида — 4,6 фоиз).
Нархларнинг энг юқори ўсиши пойтахтнинг Бектемир — 12 фоиз, Миробод — 5 фоиз ва Юнусобод — 4 фоиз туманларида қайд этилди.
Тошкент шаҳрида ва ҳудудлар маъмурий марказларида иккиламчи уй-жой нархларининг ўзгариши (1 квадрат метр учун долларда):
Аввалроқ Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида кўпроқ ипотека кредитлари берилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)