• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Уларнинг ҳеч бири 40 га ҳам кирмаган эди: сирли тарзда вафот этган Голливуд юлдузлари (фото)

    Қуйидаги актёр ва актрисалар яна қанча ажойиб фильмларда рол ўйнашлари мумкин эди. Афсуски, уларнинг тақдири бошқача якунланди.

    Ная Ривера

    Фото: Legion Media

    Фото: Legion Media

    Америкалик актриса «Хор» телесериалидаги қувноқ Сантана Лопез роли билан танилган ва у кўплаб мукофотларга сазовор бўлган.

    Ривера 2020 йил 8 июль куни Калифорния штатидаги Пиру кўлида ижарага олинган қайиқда тўрт ёшли ўғли Жози топилганидан кейин қидирувга берилган. Бола ёлғиз эди. Қутқарувчилар етиб келганида у қутқарув нимчасида ухлаб ётганди.

    Боланинг айтишича, у онаси билан чўмилаётган бўлган. Кейин Ная болага қайиққа чиқишига ёрдам беради, лекин ўзи чиқолмайди. Боланинг сўзларига кўра, онаси сув остига ғойиб бўлган. Катта эҳтимол билан Ривера кўлда кўп учрайдиган кучли оқим ва гирдобларга тушиб қолган. 33 ёшли актрисанинг жасади қидирувнинг 5-куни топилган.

    Кемерон Бойс

    Фото: Legion Media

    Фото: Legion Media

    Америкалик актёр ва раққос «Жесси» комедик сериали, «Ўйинчининг кундалиги» ва «Авлодлар» фильмларидаги бош роллари билан танилган.

    Кемерон 20 ёшида — 2019 йил 6 июлдан 7 июлга ўтар кечаси уйқусида вафот этади. Кейинчалик ўлим сабаби эпилепсия хуружи сифатида келтирилади. Актёр узоқ вақтдан бери сурункали хасталикдан азият чекиб келган, бироқ Кемероннинг қариндошлари аниқ ташхисни маълум қилмаган.

    Чедвик Боузман

    Фото: Legion Media

    Фото: Legion Media

    Marvel кинооламидаги Қора пантера роли учун Чедвик Боузман нуфузли мукофотга сазовор бўлади. Афсуски, Чедвик ўзининг сўнгги фильми «Ма Рейни: Блюз онаси» фильмини кўрмади. Актёр премьерадан уч ой олдин — 2020 йил августда вафот этди.

    2016 йилда Боузманга йўғон ичак саратони ташхиси қўйилган. Актёр касаллигини ҳаммадан яшириб, фильмларда рол ўйнашни давом эттиради. Чедвик 43 ёшида касаллик асоратларидан вафот этди.

    Пол Уокер

    Фото: Legion Media

    Фото: Legion Media

    «Форсаж» юлдузи 2013 йил ноябрь ойида ўз уйидан бир неча кўча нарида вафот этади. Пол ўша куни Филиппиндаги тўфон қурбонларига маблағ йиғиш учун уюштирган хайрия тариқасидаги автокўргазмада ҳалокатга учрайди.

    Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Пол қизил Porsche автомобилининг йўловчи ўриндиғига ўтирган. Рулда унинг яқин дўсти бўлган. Натижада дўсти бошқарувни йўқотиб, машина чироқ устуни ва дарахтга бориб урилган. Машина бир зумда ёниб кетган. Ҳайдовчи ва йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Пол Уокер 40 ёшда эди.

    Антон Елчин

    Фото: Legion Media

    Фото: Legion Media

    Актёр бир марта Гарри Поттер роли учун кастинг топширади, аммо омад унга кулиб боқмайди. Аммо ёш актёр машҳур «Доктор Хафф» телесериалида иштирок учун «Дунёнинг энг таъсирчан актёри» мукофотига сазовор бўлади. Биринчи ролини Антон тўққиз ёшида ўйнаган: уни «Одам асосан сувдан иборат» мустақил фильмига таклиф қилишган.

    Шуни таъкидлаш керакки, у ажойиб актёрлик қобилиятига эга эди. Эҳтимол, айнан шу фазилати унга Голливудни забт этишда ёрдам бергандир. Натижада Антон таниқли режиссёрлар билан ҳамкорлик қила бошлайди. «Юлдузли йўл» ва «Терминатор» блокбастерларида иштирок этиш Елчинга шуҳрат ва машҳурлик олиб келади.

    Актёрнинг ижодий карьераси айни чўққисига чиққанда тўхтаб қолади. Антон ноодатий бахтсиз ҳодисадан вафот этади: шунчаки қўл тормозига қўйилмаган машинаси уни босиб кетади. Эндигина 27 ёш кирган актёр 2016 йил 19 июнда вафот этади.

    Курт Кобейн

    Фото: Legion Media

    Фото: Legion Media

    Ўтган асрнинг энг сирли ва экстравагант мусиқачиларидан бири 1967 йил 20 февралда Абердинда (Вашингтон) уй бекаси ва автомеханик оиласида туғилган.

    Агар бувиси бўлмаганида унинг тақдири умуман бошқача бўларди. Ота-онаси ажрашгандан сўнг, Курт ғамгин ва бефарқ бўлиб қолади. Аммо бувиси набирасида ажойиб мусиқий қобилиятларни кўради ва уни ривожлантиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, Курт чиройли расм чизган.

    Кобейн оламшумул шон-шуҳратга жасурлиги ва меҳнати билан эришади. Қийин характерига, доим ёлғиз қолиш истагига қарамай, у яратган «Nirvana» гуруҳи қисқа вақт ичида Кобейнни ёшлар кумирига айлантиради. Ноодатий мусиқа ва қўшиқлар Курт истеъдодининг миллионлаб мухлисларини ўзига жалб қилади.

    Аммо Кобейн машҳурликни ёқтирмасди, у ўзини доим ҳамманинг эътиборидан четда ҳис қилар эди. Шунингдек, мусиқачи дўкондан олинган гўшт бўлакларини қуролдан отиш учун ўрмонга тез-тез бориб турган. Шу тариқа у руҳий ноқулайликдан қутулган.

    Ажабланарлиси шундаки, Курт бир неча миллион долларлик бойлиги бўлса-да, жуда оддий яшаган. Унинг мураккаб ва қарама-қарши ҳаётидаги ягона тасаллиси — қизи Френсис эди. Машҳур мусиқачи 1994 йил 5 апрелда 27 ёшида сирли тарзда вафот этади.

    Полиция мусиқачининг ўз жонига қасд қилганини даъво қилади. Аммо баъзи экспертлар бу версияга шубҳа қилишган ва ҳатто Кобейннинг ўлимида унинг шов-шувли ҳаракатлари билан танилган рафиқаси Кортни Лавни гумон қилишган.

    Крис Фарли

    Фото: Legion Media

    Фото: Legion Media

    У бош ролни ўйнаган Деннис Дуганнинг «Беверли-ҳиллзлик нинзя» фильми оламшумул шуҳрат келтиради. Кўпчиликнинг тан олишича, Голливудда Крис Фарлидан кўра кулгили комедиячи бўлмаган. Албатта, у кўп сонли роллари билан мақтана олмайди. Аммо унинг экрандаги ҳар бир роли томошабинлар хотирасида қолди.

    Реал ҳаётда Крис меҳрибон ота бўлиб, икки фарзандни тарбиялайди. Кўпгина Голливуд юлдузлари Криснинг ажойиб карьерага эга бўлишига шубҳа қилишмаган. Бироқ актёрнинг ўзи барча умидларни чипакка чиқаради. Спиртли ичимликлар, ноқонуний гиёҳванд моддалар ва семизлик Фарли курашмоқчи бўлган, охир-оқибатда ўлимига сабабчи бўлган асосий муаммолардир. У 1997 йил 18 декабрда 33 ёшли актёрнинг гиёҳванд моддаларнинг юқори дозасидан юраги тўхтаб қолади. Ўлимидан сўнг актёр Голливуд Шон-шараф хиёбонида ўз юлдузига эга бўлди.

    Кори Хейм

    Фото: Legion Media

    Фото: Legion Media

    Режиссёр Жоэл Шумахер томонидан суратга олинган «Йўқолган болалар» фильми актёр ижодий фаолиятининг култига айланди. Ушбу ўсмир образи Корини ўтган асрнинг 80 йилларида америкалик ёшларнинг кумирига айлантирди. Хейм кўчада пайдо бўлганда, минглаб мухлислар уни ўраб олишарди. Афтидан, Корига омад кулиб боққанди ва уни ҳеч қачон қўйиб юбормасди.

    Аммо у таниқли ҳамкасблари — Голливуд юлдузлари томонидан эътироф этилган актёрлик истеъдодини ривожлантира олмади. Корининг гиёҳванд моддаларга бўлган иштиёқи карьерасига нуқта қўйди, оддийроқ қилиб айтганда, ҳаммасини йўқ қилди. Хейм бир неча марта уринса ҳам бу одатидан қутула олмади.

    Тан олиш керакки, ўша пайтга келиб унинг ижодий карьераси пасайиб кетган, собиқ ёшлик кумири унутилган эди. Эҳтимол, ишидаги муваффақиятсизликлар, ҳаётидаги кўнгилсизликлар актёр ҳаётида фожиали рол ўйнаган. У 2010 йил 10 мартда дозани ошириб юбориш оқибатида вафот этади, ўшанда актёр 38 ёшда эди.

    Мавзуга доир:

    Кино оламида катта из қолдирган, аммо фожиали тарзда вафот этган «Гарри Поттер» юлдузлари (фото)

    Истеъдодли ва ёш: суратга тушган сўнгги фильмларини кўриш насиб этмаган актёрлар

    Биргина омадсиз роли туфайли томошабинлар назаридан қолган Голливуд актёрлари (фото)

    13.12.2022, 16:48   Изоҳ (0)   22313
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Қариган чоғингизда мен сизнинг эмас, сиз менинг хизматимни қиляпсиз, дерди». Жасур Рафиқовнинг онаси унинг армони ҳақида (видео)

    13.12.2022, 10:55

    Instagram: Юлдуз Усмонованинг ноодатий туғилган куни, «Ўрикзор»да нон сотган Феруза Норматова, тўйларга бепул чиқаётган Нилуфар Усмонова

    12.12.2022, 22:57

    «Ҳиндистонга бормайман деб туриб олди». Жасур Рафиқовнинг онаси Сардор Раҳимхон унинг даволаниши учун 25 минг доллар бермоқчи бўлгани ҳақида (видео)

    12.12.2022, 15:37

    Вояга этган фарзандлари билан чинакамига фахрланадиган машҳурлар (фото)

    12.12.2022, 10:48

    «Ҳаётдаги кетма-кет зарбалар ўғлимни касал қилди». Марҳум хонанда Жасур Рафиқовнинг онаси билан суҳбат (видео)

    11.12.2022, 22:44

    «Ўртадаги 13 ёш фарқ паспортдаги рақамлар холос»: актёр Хью Жекман рафиқаси билан бирга ўтказган яхши-ёмон кунлари ҳақида

    11.12.2022, 19:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди (фото)

    Ўзбекистон | 9 май, 15:57

    Суратга олиш майдончасида жанжаллашиб, душманга айланган Голливуд актёрлари

    Лайфстайл | 9 май, 15:55

    Ўзбекистонда 1 июндан “Фаол ҳаётга қадам” дастури жорий этилади

    Ўзбекистон | 9 май, 15:40

    Покистон ҳинд самолётларини Хитойда ишлаб чиқарилган қирувчилар билан уриб туширган

    Дунё | 9 май, 15:20

    Самарқанддаги уйларнинг бирида содир бўлган газ чақнаши оқибатида 6 киши вафот этди

    Ўзбекистон | 9 май, 14:58

    Англиянинг олтита жамоаси келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этади

    Спорт | 9 май, 14:58

    Ж.Д. Венс Россиянинг Украина бўйича ҳудудий даъволарига муносабат билдирди

    Дунё | 9 май, 14:46

    “Фарзандларимиз уруш овози, ўқ овози нима эканлигини билмасин, кўрмасин” — Комил Алламжонов

    Ўзбекистон | 9 май, 14:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.