Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Юпқа трикотаж матосидан тикилган кийимлар ювилганда жуда осон зарар кўриши мумкин ва бундай кийимларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш керак. Marie Claire ушбу нозик матога зарар бермай ювиш бўйича тавсиялар билан бўлишди.

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Ёрлиқ билан танишиб чиқинг

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Бу оддий туйилиши мумкин, лекин кўпчилик ушбу қоидани эътиборсиз қолдиради. Айни пайтда ювиш режими ва сув ҳарорати бўйича оддий кўрсатмаларга риоя қилиш кўп нарсаларни тежайди.

Кийимларни ички томони билан ювинг

Ушбу лайфхак трикотаж свитер ёки кўйлакнинг кўринишини бир зумда бузадиган эскириш ва катишкалардан қутқаради.

Иложи бўлса қўлда ювинг 

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Нозик кийимни машинага солишдан кўра, қўлда ювиш ҳар доим яхшироқдир. Шунинг учун, агар вақт бўлса, дангасалик қилмай трикотаж кийимларни қўлда ювиш тавсия этилади.

Махсус халтада ювинг

Агар трикотаж кийимларни машинада юваётган бўлсангиз, уларни олдиндан тўрли кир ювиш халтасига солиш керак. Бу тўқилган кийималарнинг деформацияси хавфини камайтиради.

Махсус воситадан фойдаланинг

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Кукун ёки гел ёрлиғидаги кўрсатмаларга алоҳида эътибор бериш керак. Бундай қиммат маҳсулотлар трикотаж кийимлар сифатини сақлайди. Қўлда ювилганда эса чақалоқлар шампунидан ҳам фойдаланиш мумкин.

Совуқ сувда ювинг

Албатта, агар ёрлиқдаги кўрсатмаларда тақиқланмаган бўлса. Бошқа ҳолатларда совуқ сув трикотаж кийимларнинг шакли ўзгаришидан қутқаради.

Трикотаж кийимларни сиқманг

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Кир ювиш машинасининг махсус режими қоида тариқасида, жуда интенсив сиқишни ўз ичига олмайди. Аммо қўлда юваётганда тасодифан трикотаж кийимлар қаттиқ сиқиб юборилади. Яхшиси ювилган буюмни шунчаки сочиқ устига қўйиб, уни ўраб қўйиш тавсия этилади.

Кир ювиш машинасида қуритманг

Трикотаж кийимларини машинада қуритиш жуда ёмон фикр. Шу тарзда қуритилган нарса бир зумда қурийди, аммо бир неча ўлчамга кичраяди.

Қуритиш учун османг

Илгаклар нозик матонинг чўзлишига ва шаклини ўзгартириб юборишига сабаб бўлади. Трикотаж кийимларни текис ва тоза юзада, ҳаво яхши айланадиган жойда қуритиш тавсия этилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Дунё
Туркия ва Суриядаги кучли зилзила: Вайроналар остидан одамлар қидирилмоқда — фоторепортаж